Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-педагогика институти «транспорт воситаларидан фойдаланиш»


Енгил автомобилларда пассажирларни ташиш


Download 0.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/54
Sana19.06.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1625011
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   54
Bog'liq
Kitob 6836 uzsmart.uz

Енгил автомобилларда пассажирларни ташиш 
Таксиларда пассажирларни ташиш 
Енгил автомобилларда пассажирларни ташиш автобуслар билан ташишдагига 
нисбатан фойдаланилаѐтган транспорт воситалари ва ташиш ишларини ташкил 
этиш тамойилларига кўра тубдан фарқ қилади. Енгил автомобилларда 
пассажирларни ташиш асосан қуйидаги хилларга бўлинади: махсус такси 
автомобилларда пассажирлани ташиш; хизмат юзасидан пассажирларни енгил 
автомобилларда ташиш (бунга аҳоли буюртмасига биноан маросимларга хизмат 


этувчи енгил автомобиллар иши ҳам киради.) Бундан ташқари, аҳолиинг хусусий 
бўлган енгил автомобилларда ташишлар ҳам бор. 
Енгил такси автомобилларни ишлатишда улардан жадал фойдаланиш 
характерлидир. Сутка давомида бундай автомобиллар 13-14 соат ишда бўлиб, 
ўртача босиб ўтиш масофаси 200-250 км ни ташкил этади. Аксарият ҳолларда 
енгил такси автомобиллардан фойдаланувчи пассажирлар юк билан қатновчи 
пассажирлардир. Шунинг учун ҳам такси сифатида фойдаланиладиган 
автомобилларга техник жиҳатдан юқори даражада ишончли, динамик хусусияти 
юқори, пассажирларнинг ўтириши ва уларнинг юкларини жойлаштириш қулай 
бўлиши талаблари қўйилади. 
Енгил такси автомобилларига бўлган эҳтиѐжни аниқлаш 
Аҳолининг пассажирлар ташиш транспорт воситаларига бўлган эҳтиѐжини 
фақатгина маршрутда ишловчи транспортлар билан қондириш мумкин эмас. 
Барча шаҳарларда кўплаб пассажирлар ташувчи транспорт турлари: автобус, 
трамвай, троллейбус ва метро билан бирга енгил такси автомобиллари ҳам 
бўлиши зарур. 
Енгил такси автомобилларида пассажирлар ташиш ҳажми аҳоли сони, шаҳарнинг 
аҳамияти, иқлими ва бошқа шароитларга боглиқ. Пассажирлар ташиш ҳажмини 
аниқлаш учун талабларни тизимли равишда ўрганиш керак. Енгил такси 
автомобилларига бўлган талаб, маршрутларда ишловчи транспорт турларидаги 
каби сутка соатлари, ҳафта кунлари, йилнинг ойлари ичида ўзгарувчан бўлади. 
Енгил такси автомобилларига бўлган аҳоли талабини ўрганишнинг бир неча 
усули бор. 

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling