Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-педагогика институти «транспорт воситаларидан фойдаланиш»


Шаҳарларда автобусларни ишлатиш асосий элементлари


Download 0.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/54
Sana19.06.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1625011
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   54
Bog'liq
Kitob 6836 uzsmart.uz

Шаҳарларда автобусларни ишлатиш асосий элементлари 
Маълум миқдор ва йўналишдаги пассажирлар оқимига хизмат этиш учун автобус 
маршрутларидан фойдаланилади. Маршрутлар пассажирлар ҳосил бўлувчи 
пунктларнинг жойлашувига кўра перегонларга бўлинади. Перегон-бу пассажир 
транспортининг икки қўшни бекати орасидаги масофадир. Пассажирлар 
қатновининг ўртача масофаси қанча катта бўлса, перегонларни узайтириш ҳам 
шунча катта аҳамиятга эга бўлади. Перегонларни узайтириш бекатлар ўртасидаги 
алоқа тезлигини ошириш имконини беради. 
Шаҳар ичи автобус маршрутларидаги бекатлараро энг мақбул масофа 
пассажирлар қатнови узунлигига боглиқ равишда 300 дан 700 метргача бўлиши 
тавсия этилади. 
Шаҳар атрофи пассажирлар ташиш ҳаракатида эса бекатлараро масофа 700-1000 
метр, узоқ манзилларга қатновчи автобус маршрутларида эса йўлдаги аҳоли яшаш 
пунктларини ҳисобга олган ҳолда бўлади. 
Бекатларда автобусларнинг маршрут рақамларини кўрсатувчи махсус табло 
бўлиб, унда ҳаракат интервали ва бошқа маълумотлар кўрсатилади. Сўнгги 
бекатлар эса хизмат хоналари билан жиҳозланган бўлиши лозим. Кейинги 
пайтларда пассажирлар гавжум бекатларда савдо шохобчалари, тезкор 
қаҳвахоналар ташкил қилинаѐтир. 
Ҳаракат хавфсизлигини ҳисобга олган ҳолда ва чорраҳаларнинг ўтказа олиш 
хусусиятларини ошириш мақсадида, чорраҳаларга яқин бекатлар улардан камида 
25-30 метр масофада ташкил этилади. 
Бекатнинг ўтказа олиш хусусияти дейилганда ундан 1 соат ичида бир томонга ўта 
олиши мумкин бўлган автобусларнинг максимал миқдори тушунилади. 


Чорраҳаларга яқин жойлашган бекатларнинг бир томонга ўтказа олиш хусусияти 
соатига тахминан 100 та автобусга тенг. 
Пассажирлар ташиш шарт-шароитлари. Пассажирларнинг автобусда қатнаши 
учун салонда сотиб олинган чиплгтаси ѐки қатнаш ҳуқуқини берувчи махсус 
хужжати бўлиши шарт. 
+уйидаги ҳолатлардан ташқари, автобусларда пассажирларни ташишга ҳеч қандай 
тўсқинлик бўлмаслиги лозим: пассажир белгиланган ташиш қоидасини 
бажармаса; агар ташиш ҳокимият топширигига биноан тўхтатилган ѐки 
фавқулодда ҳолатлар билан боглиқ бўлса; агар автобусда бўш жой қолмаган 
бўлса; агар пассажир маст ѐки бошқа пассажирлар соглигига путур келтирадиган 
ҳолатда бўлса. 

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling