Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-педагогика институти «транспорт воситаларидан фойдаланиш»


Download 0.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/54
Sana19.06.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1625011
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   54
Bog'liq
Kitob 6836 uzsmart.uz

Шаҳар транспорт тармоги 


Шаҳар микротуманлари ѐки йирик транспорт узелларидаги катта пассажирлар 
оқими пассажир йўллари ѐки маршрутларини ташкил этиш асоси бўлиб, улар 
биргаликда шаҳар транспорт тармогини ташкил этади. 
Мавжуд йирик шаҳарларда пассажирларга хизмат қилувчи шаҳар транспорти 
турлари (метро, трамвай, тролейбус ва автобус) ичида энг кўп тарқалгани автобус 
транспортидир. 
Пассажирлар ташувчи транспортларнинг у ѐки бу турини қўллаш, энг аввало
унинг ташиш хусусияти, бошлангич капитал харажатлар миқдори ва ташиш 
таннархига боглиқдир. Йирик шаҳарларда пассажирлар ташиш транспортининг 
барча турларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади. Бунда улар ишини 
мувофиқлаштириш ва ташиш ишларини уларнинг техник-эксплуатацион 
кўрсаткичларига кўра тақсимлаш лозим бўлади (9-жадвал). 
Техник-эксплуатацион кўрсаткичларига кўра пассажирлар транспорти ҳар қайси 
турининг энг оқилона ишлатилиш жойлари бор. 
Жуда катта қувватли пассажирлар оқими мавжуд бўлганида, айниқса, марказий 
жойларда ер усти транспорти ишини енгиллаштиришда метронинг хизмати 
беқиѐсдир; метронинг бир йўналиши соатига 50-60 минг кишилик пассажирлар 
оқимига хизмат қила олади. 
Трамвай муҳим аҳамиятли, катта қувватли пассажирлар оқимига хизмат қилади; 
метро йўналишининг давоми сифатида шаҳар туманларини шаҳар атрофи билан 
боглашда кўпинча трамвайдан фойдаланилади; бир трамвай йўли, ундаги 
вагонлар сонига кўра, соатига 15-18 минг пассажирларга хизмат қила олади. 
Суткасига камида 5 минглик пассажирлар оқими бўлгандагина трамвай 
йўлларини кўриш мақсадга мувофиқдир.
Троллейбус пассажирлар оқими кам бўлмаган ҳолларда трамвайни шаҳарнинг 
асосий йўналишларида алмаштиришда ҳамда шаҳарни унинг атрофи билан 
бирлаштиришда қўлланилади; бир троллейбус йўли соатига 5-9 минглик 
пассажирлар оқимига хизмат этиши мумкин. 
9-жадвал 

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling