Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-педагогика институти «транспорт воситаларидан фойдаланиш»


Download 0.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/54
Sana19.06.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1625011
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   54
Bog'liq
Kitob 6836 uzsmart.uz

Юк олувчи ва ташувчи мосламалар 
Ортиш-тушириш машиналарининг унумли ишлаши, кўп жиҳатдан, юкларни 
илгакларга илиш, қисиб кўтариш ва қисқич ушлагичлардан бўшатиш 
операцияларига сарфланган вақтга боглиқдир. Шунинг учун ҳам ортиш-тушириш 
ишларини механизциялашда юк олувчи (юкни илиб-қисиб маҳкамлаш) 
мосламаларини тўгри танлашнинг аҳамияти каттадир. Бундай мосламалар 
қуйидаги асосий талабларига жавоб бериши лозим: юк тури ва характерига 
мослиги; юкларни қисқа (минимал) вақт ичида қисиб олиш ва қисқичдан тез 
бўшатиш (иложи борича, қисиб олиш ѐки ундан бўшатиш автоматлаштирилган 
бўлиши лозим); тарага ва юкнинг ўзига шикаст етказмаслик; вазни енгил, ўзи 
мустаҳкам ва тез ишлатила олиши. 
13-Маъруза: ПАССАЖИРЛАР ТАШИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ 
АСОСИЙ ЭЛЕМЕНТЛАРИ. 
 
Автомобилларда пассажирлар ташиш 
Автомобилларда пассажирлар ташиш мамлакат умумтранспорт тизимининг 
ажралмас бир қисми бўлиб, пассажир транспортининг бошқа турлари билан бир 
қаторда пассажир ташиш ишлари билан шугулланади. 
Транспорт турларидан қатъи назар пассажирлар ташишни ташкил этишда уларга 
умумий талаблар қўйилган бўлиб, унда пассажирларни қисқа вақт ичида 
манзилларига етказиб қўйиш, транспорт воситаларининг бутун маршрут давомида 
аниқ ҳаракати, транспорт воситаларидан яхши фойдаланиш, ташишни тўла 
хавфсизликбилан ташкил этиш, пассажирларга юқори маданият билан хизмат 
этиш, иложи борича ҳаражатларни камайтириш талаблари қўйилади. 
Пассажирларни кўплаб ташувчи транспортнинг бошқа турларига нисбатан 
пассажирлар ташувчи автомобил транспортининг бир қанча афзалликлари бор. 
Бундай афзалликларга, энг аввало, пассажирлар ташувчи автомобил 
транспортининг юқори даражали манѐврчанлиги, яъни пассажирларни иш ва 
яшаш жойларига яқинлаштириб етказиб бориш хусусияти, такомиллаштирилган 
ва қаттиқ қопламали йўлларда ер усти пассажирлар ташувчи бошқа 
транспортларга нисбатан юқори ҳаракат тезлиги.
Пассажирлар оқими сийрак бўлган 200-300 км маршрутларда автобус 
транспортида темир йўл пассажир транспортига нисбатан кам харажат қилиниши 
билан бирга, пассажирларга қулайликлар яратилади. 
Автобус транспортининг камчилиги иш унумининг шаҳар атрофидаги темир йўл 
пассажир транспорти, трамвай ва тролейбусларга нисбатан кичиклиги ҳамда 
ишлатувчи ѐқилгининг қимматлиги билан боглиқ эксплуатацион ҳаражатларнинг 
катталиги ва атроф-муҳитни заҳарли моддалар билан нисбатан юқори даражад 
ифлослантириши ва бошқалардан иборат. 

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling