Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги


Download 489.45 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/26
Sana08.11.2023
Hajmi489.45 Kb.
#1757286
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
kasbij etika va etiket

1.1.Аҳлоқ ва унинг таърифи. 
Ҳар бир инсон одамлар орасида ўсади, улғаяди, ҳаѐт кечиради, ўзининг бутун 
ҳаѐти ва фаолияти давомида ҳар хил тоифадаги кўплаб инсонлар билан мулоқатда 
бўлади. У инсоннинг ўз кундалик ҳаѐтий эҳтиѐжларини қондириш заруратидан 
келиб чиқади. 
«Ахлоқ» - арабча сўз бўлиб, хулқ-атвор, юриш-туриш, тарбия, одоб деган 
маъноларни англатади. 
Ахлоқ - инсон ва жамият ўртасидаги объектив алоқадорлик туфайли келиб 
чиқадиган, шахсий ва умумий манфаатларни мувофиқлаштириб туриш асосида 
ҳар бир шахснинг ҳаѐти ва фаолиятини бошқарадиган, тартибга соладиган муаян 
хулқ-атвор, одоб, хатти-ҳаракат нормаларнинг мажмуидир. 
Ахлоқ, унинг жамият ҳаѐтида тутган ўрни каби муаммоларни ўрганиш билан 
ахлоқшунослик фани шугулланади. 
Ахлоқшунослик - ахлоқнинг келиб чиқиши, моҳияти, хусусиятлари, жамият 
ривожидаги ўрни, тараққиѐт қонуниятларини ўрганувчи ва ҳақиқатлиги амалда 
исботланган билимлар мажмуидан иборат фан. 
Ахлоқшунослик фани умумий этика назарияси, тарихий этика, норматив-
қадриятлар этикаси, касб этикаси ва ахлоқий тарбия назарияси каби таркибий 
қисмлардан ташкил топган. 
Умумий этика назарияси аҳлоқнинг табиати, моҳияти, хусусияти, таркибий 
қисмлари, унинг жамият тараққиѐтида тутган ўрнини ўрганади. 
Тарихий этика ахлоқнинг келиб чиқишини, унинг тарихий тараққиѐт 
қонунларини, ривожланиш босқичлари ва тамойилларини тадқиқ этади. 
Норматив-қадриятлар этикаси - аниқ ахлоқ нормаларини, ахлоқий 
мажбурийлик талабларини, ахлоқий мерос сифатида шаклланиб, авлоддан-
авлодга ўтиб келаѐтган ахлоқий қадриятлар тизимини ўрганади. 



1.2. Касбий этика ва этикет маданиятинининг таърифи, мохияти ва
вазифалари. 
Касбий этика - ҳар бир касб-ҳунарга хос ахлоқий норма, принцип ва 
сифатларни ўрганади ва ҳаѐтга татбиқ этади. 

Download 489.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling