Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
5297 253 Информатика (респ-ка)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Темирова Г.Г., Саидова Н.К., Дадабоева З.М
Фойдаланилган адабиётлар
1. www.portal.uzinfocom.uz корпоратив портали ҳисоботлари. 2. www.ziyonet.uz 3. www.diktant.uz 4. www.e-academy.uz ЁШЛАРДА СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ ПЕДАГОГИК АСОСЛАРИ Темирова Г.Г., Саидова Н.К., Дадабоева З.М. - Андижон давлат университети Ўзбекистон Республикасида мустақилликдан сўнг янги демократик ва ҳуқуқий жамиятни барпо этиш йўлида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар мустақил фикрлаш лаёқатига эга, ақлий, маънавий-аҳлоқий ва жисмоний 115 жиҳатидан етук комил инсонни тарбиялаш зарурияти кун тартибига олиб чикди. Зеро, баркамол авлод ва унинг ижтимоий фаоллиги миллий ва умуминсоний қадриятларга устуворлиги таъминланган ҳуқуқий жамиятни барпо этиш имкониятини беради. Шу боис, Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисда"ги қонуни ва "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури" (1997 йил) ҳамда "Ўзбекистон Республикасида Ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисидаги қонун" (2016 йил) мазмунида ўз аксини топган ғоялар инсонни интеллектуал ва маънавий-аҳлоқий жиҳатдан тарбиялаш ўқувчиларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш имконини берувчи энг мақбул йўл эканлигини ифода этади. Бугунги кунда таълим муассасаларида таълим беришнинг замонавий усулларини такомиллаштириш ва амалга ошириш энг долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Таълим-тарбиянинг барча жараёнлари ҳар томонлама ривожланган шахс тарбиясига қаратилади, биринчи навбатда бу дарс жараёнида амалга оширилади. Шунинг учун ҳам, ҳозирги шароитда дарснинг тарбиявий аҳамиятини ошириш масаласи-таълим муассасаси ва ўқитувчи олдида биринчи даражали вазифа қилиб қўйилмоқда. Фанларни ўқитишда таьлим самарадорлигига эришишда кўп жиҳатдан ўқув жараёнини тўғри режалаштириш, ташкил этиш ва амалга оширишга боғлиқдир. Таьлим бериш жараёнида таьлим мақсадини амалга оширишда ахбо-рот технологияларининг усулларидан, турли методлардан фойдаланиш кўзланган мақсадга эришишга олиб келади. Жумладан, маьруза, намойиш, аудио, визуал усул, баҳс-мунозара, ақлий ҳужум, кичик гуруҳларда ишлаш, ишбоп ўйин, ролли ўйин, муаммоли вазият ва давра суҳбатларидан фойдаланиб, ўқувчиларда ўз соғлиги ҳақида қайғуриш ҳамда соғлом турмуш тарзига амал қилиш кўникмаларини ҳосил қилиш мумкин. Ахборот технологияларидан фойдаланиш жараёнида билим олувчининг ёши, дарсга тайёргарлик даражаси, жамоадаги ўзаро муносабатлари, ўз–ўзини бошқариш қобилиятларини эътиборга олиш лозим. Педагог шуни ёдда тутиши лозимки, билим олувчининг ўзлаштириш даражаси ўқитиш методларининг таъсир даражасига боғлиқ бўлади. Тажрибалардан шу нарса маълумки, ахборот технологияларидан фойдала-ниб дарс ўтилганда билим олувчининг ўзлаштириш даражасига, ўқитиш методларининг таъсир даражаси қуйидагича: - маъруза эшитиш орқали 5%; - ўқиш орқали 10% - аудио визуал усул, намойиш орқали 20% - баҳс – мунозара, муҳокама қилиш орқали 40% - кичик гуруҳларда ишлаш, лойиҳалаш мустақил ўқиш, таҳлил ва муҳокама қилиш, ҳимоя ва намойиш қилиш орқали 75% - йўналтирувчи матн, муаммоли вазият, бошқаларни ўқитиш орқали берилаётган ахборотни 90% эсда сақлаб қолиш мумкин. Ахборот технологиялардан фойдаланган ҳолда ўқув жараёнини тўғри лойиҳалашга ўқув материалларининг мазмуни билим олувчилар онгига тез, осон сингдиришга эришилса, маълумотлар уларнинг хотирасида узоқ вақт сақланади. 116 Маълумки, хар қандай технология таълимнинг янги мазмунини шакллантирувчи таълим тамойилларига асосланади ва таълим олувчи шахсни тарбиялаш унда меҳнат ва муайян йўналишларда касбий кўникмаларни ҳосил қилишга йўналтирилади. Ўқитувчи билан талаба орасидаги муносабат эришилган ютуқлардан завқланиш ўқув фаолиятига маъсулиятли ёндашиш ҳамда ўзаро ҳамкорликда ижодий фаолиятни йўлга қўйишга ундаши керак. Бу эса педагог таъсирини ташкил этиши учун зарур бўлган ўзаро алоқа воситаси, “кўприк”ни вужудга келтиради. Ахборот технологияларини ўқув жараёнига фаол тадбиқ этиш ҳисобига таълим жараёни рағбатини (мотивацияли) кучайтирилиши мумкин. Ахборот технологиялар турларини танлаш шакл-ланаётган билим, кўникма ва малакалар ташкил этилаётган дарсларнинг шакли қўлланилаётган методлар ва методик усулларнинг хусусиятига боғлиқ. Ахборот технологияларни ишлаб чиқишнинг аналитик босқичида таълим мазмуни ҳамда машғулотнинг умумий, аниқ мақсадига эришиши учун таълимнинг ташкилий шаклини танлаш мақсадга мувофиқдир. Ахборот технологияни амалиётга тадбиқ этишнинг концептуал – педагогик босқичида таълим консепциялари, таълим тизими босқичларида назарда тутилган асосий ғоялар, умумий хулосалар ҳисобга олинади. Модулнинг таркибий тузилиши умумий ўрта таълим, академик-лицей, касб-ҳунар коллежи, бакалаврият, магистратура, умуман социумнинг таркиби сифатида ифодаланади. Бу айниқса, босқичли таьлим тизи-мининг алоҳида элементлари учун характерлидир. Педагогик ва ахборот технологияларини амалиётга тадбиқ этишнинг мақсадли босқичида таьлим муассасаси (умумий ўрта таьлим, академик лицей, касб-хунар коллежи, институт ёки универиситет)нинг узоқ муддатга мўлжалланган мақсади, таьлим соҳалари ва шу блокдаги алоҳида олинган ўқув предмети таркибидаги аниқ бир блокнинг аниқланиши ҳисобга олинади. Ахборот ва педагогик технологияларини амалда қўллашнинг мазмунли босқичида таьлим соҳалари, муайян блок тизимидаги ўқув предметлари мазмунини танлаш тамойиллари, алоҳида элементлар, яъни аниқ ўқув идентификация предметлари моҳиятини ёритувчи йирик мавзуларда акс эттириши керак. Ахборот технологияни амалда қўллашнинг жараёнли босқичида ўқитувчининг вазифалари шунингдек, ўқувчилар томонидан ўқув фаолиятини ташкил этишда йўналтирилган таьлим тури, методлари намоён бўлади. Бу жараёнда ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг демократик тамойили, самарали усул, ташкилий шакл ва таълим воситаларининг танланишига алоҳида урғу берилади. Умумлашган педагогик технологиялар маьлум психо-педагогик асосларда қурилган “синтетик назария” сифатида қаралади. Амалий ва педагогик технологиялар олдиндан режалаштирилган натижага эришиш мақсадида тайёргарлик жараёнини лойиҳалаш муаммосини методик жиҳатдан ҳал этишга йўналтирилади. Шунингдек, аввалдан лойиҳалаштирилган таьлим жараёнининг педагогик технологияси ўзида таьлим мақсади, мазмуни, шакл, методлар, воситалар мазмуни, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг биргаликда фаолият кўрсатиш 117 имкониятлари ҳамда якуний натижага эришишини таьминловчи мажмуани мужассамлаштиради. Соғлом турмуш тарзини шакллантириш учун қуйидаги ишлар амалга оширилиши лозим: - ўқувчиларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш юзасидан ўқитувчи- тарбиячиларнинг илмий-методик тайёргарлигини оширишни такомиллаштириш ҳамда жадаллаштириш; - бўлажак ўқитувчиларнинг ўқувчиларда соғлом турмуш тарзи шакл- лантиришлари юзасидан махсус курсларида гигиена бўйича билимларини оширишни йўлга қўйиш; - таълим муассасаларининг йиллик режасида гуруҳ ўқувчиларида соғлом турмуш тарзини шакллантириш ҳамда унинг самарадорлигини оширишга қаратилган масалаларни киритилиши; - ўқувчиларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш жараёнида, фан ва касб- ҳунар ўқитувчиларида илмий-методик жиҳатдан талаб даражасидаги тайёргарлик ҳамда юқори даражадаги педагогик маҳоратга эҳтиёж сезилади. Мазкур жараёнда энг аввало, ўқитувчининг ўзи ўқувчига намуна бўла олиши муҳим аҳамиятга эгадир. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling