Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet51/217
Sana31.01.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1817381
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   217
Bog'liq
5297 253 Информатика (респ-ка)

Фойдаланилган адабиётлар 
1. Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги қонуни ва "Кадрлар 
тайёрлаш миллий дастури" Т., 1997 й.
2. Сапоева И. "Соғлом авлод тарбияси-буюк давлат куриш заминидир". Т., 1994 
й. 
3. Аминов В. "Соғлом турмуш тарзи - инсон омилини кучайтириш гарови".Т., 
1989 й 
WEB ТЕХНОЛОГИЯЛАР АСОСИДА ЗАМОНАВИЙ 
ИНФОРМАТИКА ЎҚИТУВЧИСИНИ ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИ 
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ 
 
Хайтуллаева Нафиса Сахобиддиновна - Низомий номидаги ТДПУ 
Ҳозирги кунда таълим тизими ҳар доимгидан ҳам кўпроқ жамиятда содир 
бераётган жараёнларга жиддий эътибор беришга эҳтиёж сезмоқда. Интернет 
тараққиётининг замонавий тенденциялари компьютер тармоқлари жамоавий 
мулоқотнинг энг асосий универсал воситасига айланиб бораётган янги 
ижтимоий-иқтисодий шароитда инсон қандай илм олаётгани ва билимларини 
қандай ошираётганини кўриб чиқишни тақозо этмоқда. Таълим тизими олдида 
электрон ахборот муҳитида махсус кўникма ва малакаларга эга, рақобатбардош 
шахсларни вояга етказиш вазифалари туради.
Интернет технологияларининг иккинчи авлоди – Веб ўзида демократия 
тамойиллари асосида қурилган ўзаро таъсирнинг маълум бир тузилмасини 
қўллаб қувватловчи ўзига хос платформани акс этиради. Агар биринчи авлод 
интернетида аниқловчи омил сифатида технологиялар хизмат қилган бўлса, Веб 
да бундай омил бўлиб инсон ва унинг ижтимоий мулоқоти, шахсий танлови 


118 
хизмат қилади. Шундай қилиб, сайтлар ахборот ташувчи вазифасини бажарган 
биринчи 
авлод 
интернетидан 
фарқли 
ўлароқ 
Веб 
платформалари 
фойдаланувчиларнинг ижтимоий ўзаро муносабатлар жараёнида улар орасидаги 
воситачи сифатида майдонга келади. Айнан дастурий таъминот соҳасига 
иновацияларнинг тадбиқ этилиши натижасида компьютер ва мультимедия 
технологиялари билан бир қаторда мулоқот ва ҳамкорликка кўпроқ урғу берила 
бошланди.
Интернет ижтимоий сервислари соҳасидаги техник ўзгаришлар шу қадар 
кўп ва шиддатлики, таълимда Веб сервисларидан фойдаланиш методикасини 
ишлаб чиқиш бугунги куннинг энг долзарб комлекс муамоларидан бири 
сифатида баҳоланмоқда. Методик нашрлар таҳлили ва сўнгги йиллар чет эл 
амалиёти қайд қилишича, Веб сервислари ўзининг соддалик, тезкорлик, ахборот 
муҳитини 
ташкил 
этишдаги 
самарадорлиги, 
интерфаоллиги, 
мультимедиялилиги, ишончлилиги ва хавфсизлиги каби дидактик хусусиятлари 
ҳисобига информатика ва ахборот технологиялари ўргатиш ўқув фаолиятини 
ташкил этишни, педагогик амалиётни ташкил этиш ҳамда уни бошқаришни 
оптималаштириш муаммосининг нисбатан тўлиқроқ ечимини топиш 
имкониятини бермоқда.
“Таълим тизимида ахборот коммуникация технологиялари (АКТ)нинг 
қўлланилиши таълим технологияларининг амалга оширилишига, интернет 
тармоқларидан фойдаланган ҳолда электрон таълим ресурсларидан кенг 
фойдаланиш учун информацион кўмак ва электрон таълимнинг янги 
шаклларининг пайдо бўлишига”, “масофавий таълим технологияларининг кенг 
спектрининг юзага келишига” замин яратади[1].
Интернет технологияларини информатика ўқитувчиларини тайёрлашга 
тадбиқ қилишга бағишланган ишларни таҳлил қила туриб, тадқиқотчилар 
томонидан информатика ўқитувчиларини ўқитиш жараёнига Бутунжаҳон 
ўргимчак тўри ресурслари, масофавий технологиялар ҳамда Web - 
технологияларини тадбиқ қилиш масалалари тадқиқ қилинган. М.М.Ниматулаев 
информатика ўқитувчиларини касбий фаолиятда web-технологияларни 
қўллашга тайёрлаш билан боғлиқ масалаларни ўрганган. Web-технологиялари 
деганда муаллифлар, энг аввало, Бутунжаҳон ўргимчак тўри асоси бўлган 
гипертекстни тушунишади, зеро ахборотни намойиш қилишнинг гипертекстли 
шакли телекоммуникацияларнинг янги билим манбаларига боғланиш планидаги 
каби янги турдаги ўқув фаолиятини ташкил этиш планида ҳам дидактик 
имкониятларни бир неча бор оширади[2,11-12-б.]. 
Web-технология деб юритилувчи кенг имкониятларга эга бўлган 
ресусрсларнинг 
яратилиши 
ўқитувчиларининг, 
айниқса 
информатика 
ўқитувчиларининг касбий фаолияти мазмуни ва моҳиятини тубдан ўзгаришига 
асос бўлади. Web-технологияларга асосан педагогик фаолиятни лойиҳалаш 
нафақат ижодий, балки кенг қамровли мазмунга эга бўлмоқда. Шу сабабли 
талабаларни ўқитишда мазмун, метод ва шаклларини ифодаловчи дидактик 
“Нимани ўқитиш лозим?” ва “Қандай ўқитиш лозим?” деган саволларнинг янги 
сифати шаклланади.


119 
Агар Web-технологияни таълимий технология деб қарасак, унинг қуйидаги 
асосий дидактик омилларини келтириш мумкин: интерфаоллик ва креативлик; 
ижтимоийлик ва очиқлик; кўп функциялилик ва синхронлилик.
Булар Web-технологиялар асосида бўлажак информатика ўқитувчиларни 
тайёрлаш тизимини такомиллаштиришнинг янги шакллари – замонавий таълим 
тизимининг ажралмас қисми бўлган таълимий тармоқ хамкорлигининг ташкил 
этилишига олиб келди.
Бугунги кунда таълим тизимида ёш авлоднинг мустақил таълим 
олишларига эътибор орттирилмоқда. Олий таълим муассасалари таълим 
жараёнларини АКТ, компьютер тармоқлари асосида ташкил этиш 
ислоҳотларни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлардан бири саналади. 
Интернет тармоғида кўплаб on-line ва off – line режимида ишлайдиган илғор 
тажрибага асосланган табақалаштирилган масалалар билан бойитилган контент 
(топшириқлар, кўрсатмалар, ўргатувчи дидактик материаллар ва ҳ.к.) лар 
ишлаб чиқилмоқда. Бундай контентлардан самарали фойдалана олишлари учун 
талаба ёшларимизнинг Web – технология асосида ишлай олиш кўникмаларини 
шакллантиришда, авваломбор информатика ўқтитувчиларининг Web – 
компетентлигини шакллантириш лозимлигини таъкидлаш жойиз.
Web – технологиялар асосида бўлажак информатика ўқитувчилар 
тайёрлаш тизимини такомиллаштириш муаммосининг долзарблиги қуйидаги 
омиллар билан белгилаш мумкин: 
1. Мотивацион омил. Web – технологияларнинг таълим жараёнида татбиқ 
этилиши қуйидаги: 

Талабаларнинг индивидуал таълимий имкониятлари ва эхтиёжларини 
максимал даражада инобатга олиш; 

Ўқув машғулотларининг мазмун, шакл, суръат ва даражаларини танлаш 
имкониятлари мавжуд; 

Талабаларнинг ижодий қобилиятини шакллантириш;

Талабалар билан бир қаторда бўлажак информатика ўқитувчиларининг ҳам 
Web технологиялар ва улардан фойдаланишга оид БМК ларга эга бўлиш 
имониятлари мавжуд бўлган шарт – шароитларнинг яратилиши натижасида 
талабаларда 
фанга 
бўлган 
қизиқишларини 
орттириш 
ва 
ижобий 
мотивацияларини шакллантириш имконини беради; 
2. Таркибий омил. Web технологиялар имкониятларидан 

Ўқув предмети бўлимлари ва алоҳида мавзуларига оид интерфаол жадвал, 
плакат каби рақамли электрон таълим ресурсларини яратишда; 

Компьютер тестларини яратишда; 

Интерфаол уй вазифалари ҳамда мустақил ишлаш тренажёрларни яратишда 
фойдаланиш мумкин; 
3. Ўқув – методик омил. Электрон таълим ресурсларидан таълим жараёнида 
ўқув – методик таъминот сифатида ҳам фойдаланиш мумкин; 
4. Ташкилий омил. Таълимнинг турли шаклларида:

Ҳар бир талабани индивидуал дастур асосида тузилган индивидуал режа 
бўйича ўқитишда; 


120 

Фронтал ва кичик гуруҳлар билан ишлашда Web технологиялардан 
фойдаланиш.
5. Таълим натижаларини баҳолаш омили. Таълим натижаларини жорий, 
оралиқ ва якуний баҳолашлар орқали аниқлашда асосий воситаси сифатида тест 
ва тест топшириқлари Web технологиялар ёрдамида амалга оширилиши.
Web-технологияларнинг бўлажак инфоратика ўқитувилари фаолияти 
мазмунига таъсирининг қуйидаги асосий омилларини ажратиб кўрсатиш 
мумкин: 
- Web-технологияларнинг информатика курси мазмунига кириб бориши. 
Бу эса, бўлажак информатика ўқитувчилари олий таълим муассасларида Web-
технологиялар соҳасида етарлича билимлар (илмий, методик ва махсус) ни 
эгаллашлари лозим; 
- Бугунги кунда бир қатор таълимий, методик ва маълумотли сайтларнинг 
яратилганлиги. Бўлажак информатика ўқитувчилари ўз касбий фаолиятларида 
улардан самарали фойдаланиш кўникмаларига эга бўлиши лозим; 
- Узлуксиз, очиқ, масофали таълим ривожининг замонавий тенденциялари 
бўлажак информатика ўқитувчилари олдига ўзининг (шахсий) таълимий Web – 
ресурслари, жумладан, Web – сайтларини яратиш метод ва востиларига оид 
малакаларга эга бўлиши лозим.
Web-технологиялар асосида бўлажак информатика ўқитувчилар тайёрлаш 
тизимини такомиллаштириш учун “бўлажак информатика ўқитувчиларининг ўз 
касбий фаолиятларида Web-технологияларнинг юқорида келтирилган учта 
таълимий потенциалидан фойдалана олишга доир билимларни эгаллаш”
муаммоси қўйилади. Мазкур муаммони ҳал қилиш учун эса ОТМ нинг 
информатика курси мазмунига Web-технологияларнинг киритилиши тавсия 
этилади.
Бундан бўлажак информатика ўқитувчилар тайёрлаш тизимини 
такомиллаштиришда Web-технологияларнинг дидактик имкониятларини 
ўзлаштириш зарурияти билан Web-технологиялардан фойдаланишга доир ўқув 
– услубий ишланмаларнинг мавжуд эмаслиги ўртасидаги зиддиятлар юзага 
келади.
Бундай зиддиятлар эса, Web-технологиялар соҳасидаги таълим мазмуни ва 
тузилмасини асослаш, ҳамда ушбу методикага мос келувчи ўқув – услубий 
ресурсларни яратиш тадқиқот ишнинг вазифаларини белгилайди.

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling