УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДА ИНФОРМАТИКА ВА
АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ФАНИНИ ЎҚИТИШДА КОГНИТИВ
КОМПЕТЕНЦИЯЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ
Кудратов К.К. - ТДПУ
Умумий ўрта таълим муассасаларида информатика ва ахборот
технологиялари ўқув фанини ўқитишнинг асосий мақсади — ўсиб келаётган
авлодни замонавий ахборот технология воситалари билан ишлаш малакалари,
мустақил, мантиқий ва алгоритмик фикрлаш қобилиятини ривожлантиришдан
иборат ва олган билимларини ҳаётда татбиқ этишга ўргатишдан иборат.
Умумий ўрта таълим муассасаларида информатика ва ахборот
технологиялари таълимининг асосий вазифалари:
ўқувчиларга ахборот-коммуникация технологиялари ва уларни амалиётда
қўллаш ҳақида билимлар бериш;
компьютерда масалалар ечиш технологиялари ва асосий босқичларини кетма-
кетликда тўғри бажара олиш;
алгоритмик тузилмаларни, алгоритмлаш ва дастурлаш асослари ҳақида билим
бериш;
компьютернинг дастурий таъминоти ва уларнинг имкониятларини ажрата билиш
ҳамда амалиётда қулай олишга ўргатиш;
ўқувчиларни ақлий ривожлантириш, уларнинг илмий дунёқарашини
кенгайтириш, мантиқий фикрлаш қобилиятини шакллантириш;
ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш маданиятини ўргатиб
бориш
орқали
уларда
умуминсоний
қадриятларга
риоя
этишни
ривожлантиришга қаратилган ва таълимтарбия олишнинг кейинги босқичларида
давом эттиришлари учун зарур бўлган таянч компетенцияларни шакллантириш.
Ўзбекистон Республикасида таълимнинг узлуксизлиги, узвийлиги, ўқувчи шахси
ва қизиқишлари устуворлигидан келиб чиқиб, уларнинг ёш хусусиятларига мос
равишда қуйидаги таянч компетенциялар шакллантирилади.
Ахборотлар билан ишлаш компетенцияси — медиаманбалардан зарур
маълумотларни излаб топа олишни, саралашни, қайта ишлашни, сақлашни,
улардан самарали фойдалана олишни, уларнинг хавфсизлигини таъминлашни,
медиа маданиятга эга бўлиш лаёқатларини шакллантиришни назарда тутади.
Do'stlaringiz bilan baham: |