Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат


ИНФОРМАТИКА ДАРСЛАРИДА EXCEL ДАСТУРИ АСОСИДА


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet88/217
Sana31.01.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1817381
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   217
Bog'liq
5297 253 Информатика (респ-ка)

 
ИНФОРМАТИКА ДАРСЛАРИДА EXCEL ДАСТУРИ АСОСИДА 
МОДУЛЛАР ЯРАТИШНИ ЎРГАНИШ 
 
Қаршиев Х., Аминов И.Б. - Самарқанд давлат университети 
 
Бугунги кунда замонавий технологиялари воситалари таълим тизимида 
катта мавқега ва аҳамиятга эга бўлиб, бундай шароитда информатика фанини 
ўқитиш жараёнини компьютерлаштириш муаммоси муҳим ва долзарб масала-
лардан бири бўлиб ҳисобланади. Информатика дарсларида Excel дастурининг 
асосий имкониятларидан бири Visual Basicда модуллар яратиш жараёнини 
ўрганиш бу муаммоларни ҳал қилишнинг маълум бир ечимидир. 
Excelда дастурлаш асосида ҳисоблашларни бажариш учун энг аввал унинг 
модул (макрос) ларини яратиш керак бўлади. Модуллар дастур ёзиш ва уни 
ишлатишга хизмат қилади. Модулларни ишга туширишдан олдин уларни 
тайёрлаш ва ҳар бир модулга ном бериш, яъни махсус белги билан белгилаш 
керак бўлади. Модулни тайёрлаш қуйидаги босқичларда амалга оширилади: 
1) Excel дастурини ишга туширамиз. 
2) Excel ишчи варағининг юқори қисмида жойлашган воситалар пане-лида 
“Сервис” бўлимини ва ундан кейин “Макрос”→ “Начать запись” амалларини 
кетма-кет бажарамиз. 


173 
Компьютер мониторида қуйидагича ёзув пайдо бўлади. 
Бу ерда “ctrl + □ ” ёзуви ёнидаги оқ рангли катакчада бирор белгини ёзиш 
керак. Масалан, z ва ОК тугмачасини босилади. Ёзувлар ғойиб бўлиб модул 
тайёр бўлади. 
3) Воситалар панелида “ Сервис” →”Макрос”→”Остановить запись” 
амаллари бажарилади, яъни керак бўлмаган буйруқларни ёзилиши тўхтайди. 
4) Модулни ишга тушириш учун клавиатурадан “Ctrl + Z” тугмачалари 
биргаликда босилади. Агар модул z ҳарфи билан эмас бошқа белги билан 
тайёрланган бўлса “Ctrl + бошқа белги” модулни ишга туширади 
Модулни яратиш учун унинг дастур варақасини очиш керакМодулнинг 
дастур варағини очиш учун “Сервис”→ ”Макрос” → “Редактор Visual Basic” 
амаллари бажарилади. У ҳолда монитор экранида қуйидагича тасвир пайдо 
бўлади: 


174 
“Modules” ёзувининг чап томонида “+” белгини босганда, у белги “-” 
белгига алмашади ва “Modules” ёзувининг остида “Module1” пайдо бўлади ёки 
агар модуллар бир нечта бўлса уларнинг рўйхати чиқди.

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling