Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номли тошкент давлат педагогика университети
Download 1.62 Mb.
|
Жиноят хукуки КУЛЛАНМА
- Bu sahifa navigatsiya:
- 13-Мавзу: Шахснинг озодлиги, шаъни ва қадр-қимматига қарши жиноятлар. Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига қарши жиноятлар. Режа
- Шахснинг озодлиги, шаъни ва қадр – қимматига қарши жиноятлар тушунчаси, турлари.
Текшириш саволлари:
Оилага, ёшларга ва ахлоққа қарши жиноятлар турларини кўрсатинг. Оилага, ёшларга ва ахлоққа қарши жиноятлар тушунчасини изоҳланг. Таянч иборалар: Оилага, ёшларга ва ахлоққа қарши жиноятлар “Оилага, ёшларга ва ахлоққа қарши жиноятлар” тушунчаси ва турлари. Моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб уч ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик тушунилади. 13-Мавзу: Шахснинг озодлиги, шаъни ва қадр-қимматига қарши жиноятлар. Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига қарши жиноятлар. Режа: Шахснинг озодлиги, шаъни ва қадр – қимматига қарши жиноятлар тушунчаси, турлари. Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига қарши жиноятлар. Шахснинг озодлиги, шаъни ва қадр – қимматига қарши жиноятлар тушунчаси, турлари. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг еттинчи боби “Шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар” деб номланган ва 25-моддада “Ҳар ким эркинлик ва шахсий дахилсизлик ҳуқуқига эга. Ҳеч ким қонунга асосланмаган ҳолда ҳибсга олиниши ёки қамоқда сақланиши мумкин эмас”, деб кўрсатилган. Шахснинг озодлиги, шаъни ва қадр – қимматига қарши жиноятлар қаторига: шаҳвоний ёки бошқа мақсадларда фойдаланиш учун алдаш йўли билан одам ёллаш; аёлни эрга тегишга мажбур қилиш ёки унинг эрга тегишига тўсқинлик қилиш; одам ўғрлаш; зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш; туҳмат; ҳақорат қилишлар киради. Шаҳвоний ёки бошқа мақсадларда фойдаланиш учун алдаш йўли билан одам ёллаш оддий ва мураккаб турда бўлиши мумкин. Масалан, шу ҳаракатлар такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилиши; бир гуруҳ шахслар томонидан тил бириктириб; вояга етмаган шахсга нисбатан содир этилган бўлиши ёки бундай шахсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиб кетиш мақсадида содир этилиши Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135- моддасида кўрсатилган жазолар билан жазоланади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 63-моддасига биноан, никоҳ томонларнинг иҳтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади. Аёлни эрга тегишга ёки никоҳда яшашни давом эттиришга мажбур қилиш ёхуд аёлнинг эркига хилоф равишда у билан никоҳда бўлиш учун ўғрилаш, шунингдек, аёлнинг эрга тегишига тўсқинлик қилиш Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 136- моддасига биноан жиноят ҳисобланади. Одам ўғирлаш, зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш шахснинг озодлиги, шаъни ва қадр–қимматига қарши жиноятлар қаторига киради. Инсонлар ичида одат бўлиб қолган бировлар тўғрисида билар-билмас ҳар-хил ёлғон гапларни гапириш. Булар қаторида туҳмат, ҳақорат қилиш ҳам учрайди. Туҳмат, яъни била туриб бошқа шахсни шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатиш тушунилади. Бундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, жиноий жазо қўлланилади. Ҳақорат қилиш, бу шахснинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлаш тушунилади. Агар башарти, шундай ҳаракатлар маъмурий жазо қўлланилгандан кейин содир этилган бўлса, унда жиноий жазо қўлланилади. Туҳмат ва ҳақорат нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган матнда ёхуд оммавий ахборот воситалари орқали амалга оширилиши мумкин. Тухмат: 1. оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда айблаш; 2. оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлиши; 3. хавфли рецидивист томонидан; 4. ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятлар асосида қилиниши мумкин. Ҳақорат қилиш эса: жабрланувчини ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан боғлиқ ҳолда; хавфли рецидивист томонидан ёки туҳмат қилганлиги учун илгари судланган шахс томонидан қилинган бўлиши ҳам мумкин. Бундай қилмишлар учун озодликдан махрум қилишда жазо қўлланилиши Жиноят кодексининг 139-140 моддаларида кўрсатилган. Download 1.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling