Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номли тошкент давлат педагогика университети
Иқтисодиёт асосларига қарши жиноятлар
Download 1.62 Mb.
|
Жиноят хукуки КУЛЛАНМА
Иқтисодиёт асосларига қарши жиноятлар.
Иқтисодиёт асосларига қарши жиноятларга: Ўзбекистон Республикасининг манфаатларига хилоф равишда битимлар тузиш; қалбаки пул ёки қимматли қоғозлар ясаш ва уларни ўтказиш; валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш; чет эл валютасини яшириш; сохта тадбиркорлик; сохта банкротлик; банкротликни яшириш; божхона тўғрисидаги қонунларни бузиш; монополияга қарши қонун ҳужжатларини бузиш; солиқ ва бошқа тўловларни тўлашдан бўйин товлаш; бюджет интизомини бузиш; қимматбаҳо металлар ёки тошларни топшириш қоидаларини бузиш; рангли металлар, уларнинг парча ва резги чиқитларини тайёрлаш, олиш ва улардан фойдаланиш хамда уларни ўтказиш қоидаларини бузиш ва электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш киради. Давлат органининг, мулкчилик шаклидан қатъи назар корхона, муассаса ташкилотнинг, жамоат бирлашмасининг мансабдор шахси томонидан наф келтирмаслиги аён бўлган битимни тузиш республика манфаатларига кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса, Ўзбекистон Республикасининг манфаатларига хилоф равишда битимлар тузиш, деб танилади (ЖК 175 - модда). Ўтказиш мақсадида қалбаки банк билетлари (банкнотлар), металл тангалар, акциз маркалар, шунингдек, қимматли қоғозлар ёхуд чет эл валютаси ёки чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар ясаш ёки уларни ўтказиш, қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш, деб топилади. Фуқароларнинг қонунга хилоф равишда анча миқдорда валюта қимматликларини олиши ёки ўтказиши шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, жиноий жазо қўлланилади. Корхоналар, муассасалар ёки ташкилотларда валюта операцияларини амалга оширувчи ходимлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг ваколат берилган банклари ҳисобига ўтказилиши лозим бўлган чет эл валютасининг қасддан яшириб қолиниши жиноят деб топилади. Сохта тадбиркорлик, яъни уставида кўрсатилган фаолиятни амалга ошириш мақсадини кўзламасдан ссудалар, кредитлар олиш, фойдани (даромадни) солиқлардан озод қилиш (солиқларни камайтириш) ёки бошқача мулкий манфаат кўриш мақсадида корхоналар ва бошқа тадбиркорлик ташкилотлари тузиш тушунилади. Сохта банкротлик, бу хўжалик юритувчи субъектнинг ўз мажбуриятларини иқтисодий жиҳатдан бажара олмаслиги ҳақида била туриб, ҳақиқатга тўғри келмайдиган эълон бериши кредиторларга кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлиши тушунилади. Хўжалик юритувчи субъектнинг ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумот ва ҳужжатларни тақдим этиш, бухгалтерлик ҳисоботларини бузиб кўрсатиш йўли билан иқтисодий жиҳатдан ўзининг тўловга қодирлигининг йўқотганлигини ёки иқтисодий ночорлигини бошқача тарзда қасддан яшириши кредиторларга кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлиши, банкротликни яшириш жинояти деб танилади. Божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб ёхуд божхона ҳужжатлари ёки воситаларига ўхшатиб ясалган ҳужжатлардан алдаш йўли билан фойдаланган ҳолда ёки декларациясиз ёхуд бошқа номга ёзилган декларациядан фойдаланиб, товар ёки бошқа қимматликларни кўп миқдорда Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтказиш, шундай ҳаракат учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш, деб топилади. Монополияга қарши фаолият олиб бориш ваколати берилган органга ахборотлар бермаслик ёки ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни била туриб, тақдим қилиш, шундай қилмишлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлиши божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиши деб аталади. Фойда (даромад) ёки солиқ солинадиган бошқа объектларни қасддан яширишни, камайтириб кўрсатишни, шунингдек давлат томонидан белгиланган солиқларни, йиғимларни, бож ёки бошқа тўловларни тўлашдан қасддан бўйин товлашни анча миқдорда содир этиш, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин рўй берган бўлса, Солиқ ва бошқа тўловларни тўлашдан бўйин товлаш жинояти турига киради. Бюджет интизомини бузиш, яъни бюджет маблағларини бюджетда ёки бюджетдан молияланадиган муассасалар ва ташкилотларнинг сметаларида назарда тутилмаган харажатларга йўллаш, шундай муассасалар ва ташкилотларда харажатлар қисми бўйича бюджетдан ажратилган маблағларнинг лимитлардан ортиб кетиши, штат-смета интизомини бузиш, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, жиноий жазога тортилади. Ер остидан қазиб олинган қимматбаҳо металлар ёки тошларни давлатга топшириш қоидаларини бузиш, давлатга кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса, қимматбаҳо металлар ёки тошларни топшириш қоидаларини бузиш жинояти деб аталади. Қимматбаҳо металлар сирасига кирмайдиган рангли металлар, уларнинг парча ва резги-чиқитларини тайёрлаш, олиш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни ўтказиш қоидаларини бузиш, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, рангли металлар, уларнинг парча ва резги чиқитларини тайёрлаш, олиш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни ўтказиш қоидаларини бузиш жинояти деб танилади. Download 1.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling