Текшириш саволлари:
Ўзгалар мулкини талон-торож қилиш билан боғлиқ бўлган жиноятларнинг турларини изоҳлаб беринг.
Ўзгалар мулкини талон-торож қилиш билан боғлиқ бўлмаган жиноятларга қандай жиноятлар киради?.
Иқтисодиёт асосларига қарши жиноятлар, қандай ҳусусиятларга эга?
Таянч иборалар:
Босқинчилик, бу ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида ҳужум қилиб, ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб ёхуд шундай зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб содир этилиши тушунилади.
Товламачилик, яъни жабрланувчи ёки унинг яқин кишиларига зўрлик ишлатиш, мулкка шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш ёхуд жабрланувчи учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиб ўзгадан мулкни ёки мулкий ҳуқуқни топширишни, мулкий манфаатлар беришни ёхуд мулкий йўсиндаги ҳаракатлар содир этишни талаб қилиш ёхуд жабрланувчини ўз мулки ёки мулкка бўлган ҳуқуқини беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйиши тушунилади.
Талончилик, бу ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилишдир.
Айбдорга ишониб топширилган ёки унинг ихтиёрида бўлган ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш жинояти деб ҳисобланади.
Фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш - Ўғрилик, бу ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилишдир.
Давлат органининг, мулкчилик шаклидан қатъи назар корхона, муассаса ташкилотнинг, жамоат бирлашмасининг мансабдор шахси томонидан наф келтирмаслиги аён бўлган битимни тузиш республика манфаатларига кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса, Ўзбекистон Республикасининг манфаатларига хилоф равишда битимлар тузиш, деб танилади.
16-Мавзу: Экология соҳасидаги жиноятлар.
Ҳокимият , бошқарув ва жамоат бирлашмалари
органларининг фаолият тартибига қарши жиноятлар.
Режа:
1. Атроф муҳитини муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги жиноятлар.
2. Ҳокимият , бошқарув ва жамоат бирлашмалари органларининг фаолият тартибига қарши жиноятлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |