Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номли тошкент давлат педагогика университети


Download 1.62 Mb.
bet42/44
Sana07.01.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1081875
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   44
Bog'liq
Жиноят хукуки КУЛЛАНМА

Текшириш саволлари:
Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги жиноятларга қандай жиноятлар киради?
Ҳокимият, бошқарув ва жамоат бирлашмалари органларининг фаолият тартибига қарши жиноятларни айтиб беринг.
Мансабдор шахслар, деганда кимларни тушунасиз?
Мансабдор шахснинг ўз хизмат вазифаси юзасидан бажариши шарт ва мумкин бўлган ҳаракатларни қасддан бажармаслиги нима деб аталади?
Таянч иборалар:
Мансабдор шахснинг экологияси ифлосланган жойларни дезактивация қилиш ёки бошқача тарзда тиклаш чораларини кўришдан бўйин товлаши ёки бундай ишларни етарли даражада бажармаслиги одамларнинг оммавий равишда касалланиши, ҳайвонлар, паррандалар ёки балиқларнинг қирилиб кетиши ёки бошқача оғир оқибатларга, одам ўлишига олиб келиши, атроф табиий муҳитнинг ифлосланиши оқибатларини бартараф қилиш чораларини кўрмаслик, деб топилади.
Ер, ер ости бойликларидан фойдаланиш шартларини ёки уларни муҳофаза қилиш талабларини бузиш оғир оқибатларга сабаб бўлиши: “Ер, ер ости бойликларидан фойдаланиш шартларини ёки уларни муҳофаза қилиш талабларини бузиш” жинояти ҳисобланади .
Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш, яъни мансабдор шахснинг ўзига қонун билан берилган ваколатлар доирасидан четга чиқадиган ҳаракатларни қасддан содир этиши, фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёки жиддий зиён етказилишига сабаб бўлиши, “Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш” жинояти деб танилади.
Ҳокимият ҳаракатсизлиги, бу мансабдор шахснинг ўз хизмат вазифаси юзасидан бажариши шарт ва мумкин бўлган ҳаракатларни қасддан бажармаслиги фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёки жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса, шунингдек, бундай ҳаракатсизлик жиноятга йўл қўйган ҳолда содир этилганлиги тушунилади.
Қаршилик кўрсатиш, яъни хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакилининг қонуний фаолиятига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга фаол қаршилик кўрсатиш .

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling