Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номли тошкент давлат педагогика университети
Хўжалик фаолияти соҳасидаги жиноятлар
Download 1.62 Mb.
|
Жиноят хукуки КУЛЛАНМА
Хўжалик фаолияти соҳасидаги жиноятлар.
Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни; ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд; ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш; этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотиниқонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш; чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш; харидор ёки буюртмачиларни алдаш; савдо ёки воситачилик фаолияти билан қонунга хилоф равишда шуғулланиш; савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш; фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш; қонунга хилоф равишда ахборот тўплаш, уни ошкор қилиш ёки ундан фойдаланиш; рақобатчини обрўсизлантириш (ЖК 186-191 моддалар) хўжалик фаолияти соҳасидаги жиноятлар турига киради. Истеъмолчиларнинг ҳаёти ёки соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш, хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш жиноятлари деб топилади. Бу ҳаракатлар одам ўлишига сабаб бўлиши; бошқача оғир оқибатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш; бу маҳсулотларни кўп миқдорда; бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб; такроран ёки хавфли рецидивист томонидан; хизмат лавозимини суиистеъмол қилиш йўли билан содир этилиши; жуда кўп миқдорда; уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлиши; жуда кўп миқдорда қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёхуд муомалага киритишга ҳокимият ёки мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш йўли билан ҳомийлик қилиш турларида амалга оширилиши Жиноят кодексининг 186-1 моддасида кўрсатилган. Чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш; уни кўп миқдорда; бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб; такроран ёки хавфли рецидивист томонидан; мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан содир этилган бўлиши; жуда кўп миқдорда; уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган турларда амалга оширилиши жиноят деб танилади. Мулкчилик шаклидан қатъи назар, аҳолига товар сотиш ёки хизмат кўрсатиш корхоналарида, шунингдек, савдо ёки аҳолига хизмат кўрсатиш соҳасида якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланадиган шахслар томонидан кам ўлчаш, кам тортиш, ҳақдан уриб қолиш ёхуд харидор ва буюртмачиларни бошқача тарзда алдаш, унча кўп бўлмаган миқдорда содир этилган; такроран ёки хавфли рецидивист томонидан; анча миқдорда; бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган ёки ўша ҳаракатлар кўп миқдорда содир этилган бўлиши Жиноят кодексининг 187-моддасига биноан “Харидор ёки буюртмачиларни алдаш”, жинояти ҳисобланади. Белгиланган тартибда рўйхатдан ўтишдан бўйин товлаб, назорат қилинмайдиган фойда (даромад) олиш мақсадида савдо ёки воситачилик фаолиятини амалга ошириш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин анча миқдорда содир этилган; хавфли рецидивист томонидан; кўп миқдорда; бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, содир этилган; бу жиноят белгиланган тартибда рўйхатдан ўтишдан бўйин товлаб, назорат қилинмайдиган фойда (даромад) олиш мақсадида савдо ёки воситачилик фаолиятини амалга ошириш мақсадида: жуда кўп миқдорда; уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса Жиноят кодексининг 188- моддасида ўз ифодасини топган. Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини анча миқдордаги қийматда бузиш, шундай қилмишлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлиши; кўп миқдордаги қийматда бузиш асосида - хавфли рецидивист томонидан; бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган; товарлар савдоси ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини жуда кўп миқдордаги қийматда бузиш турларида амалга оширилиши Жиноят кодексининг 189- моддасида кўрсатилган. Лицензия олиниши шарт бўлган фаолият билан махсус рухсатнома олмасдан шуғулланиш шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса; лицензия олиниши шарт бўлган фаолият билан махсус рухсатнома олмасдан шуғулланилса; бу ҳаракатлар хавфли рецидивист томонидан; бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса Жиноят кодексининг 190- моддасига биноан жазога тортилади. Сир тутиладиган фан-техника, ишлаб чиқариш, иқтисодиёт, савдога оид ёки бошқа шу каби ахборотни эгасининг розилигисиз ошкор қилиш ёки ундан фойдаланиш мақсадида ҳар қандай усулда тўплаш; бу ҳаракатларни қасддан ошкор қилиш ёки ундан фойдаланиш хўжалик юритувчи субъектга кўп миқдорда зарар етказиш, қонунга хилоф равишда ахборот тўплаш, уни ошкор қилиш ёки ундан фойдаланиш турдаги жиноят ҳисобланади. Рақобатчини обрўсизлантириш, яъни босма ёки бошқача усулда кўпайтирилган матнларда ёки оммавий ахборот воситалари орқали хўжалик юритувчи субъектнинг ишбилармонлик нуфузига путур етказиш мақсадида била туриб ёлғон, ноаниқ ёки бузиб кўрсатилган маълумотларни тарқатиш Жиноят кодексининг 192- моддасига биноан жазоланади. Download 1.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling