Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номли тошкент давлат педагогика университети


Download 1.62 Mb.
bet34/44
Sana07.01.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1081875
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   44
Bog'liq
Жиноят хукуки КУЛЛАНМА

Назорат учун саволлар:
Тинчлик ва инсониятнинг хавфсизлигига қарши жиноятлар тушунчасини ва турларини изоҳланг.
Ўзбекистон Республикасига қарши жиноятлар деганда қандай жиноятларни тушунасиз?
Таянч иборалар:
Урушни тарғиб қилиш, яъни бир мамлакатни иккинчи мамлакатга нисбатан қўзғатиш учун турли шаклдаги қарашлар, ғоялар ёки чақириқлар тарқатиш тушунилади Тинч аҳолини ёки ҳарбий асирларни қийнаш, жисмонан қириб юбориш, тинч аҳолини мажбурий ишларга ёки бошқа мақсадларда ҳайдаб кетиш, халқаро ҳуқуқ билан таъқиқланган уруш олиб бориш воситаларини қўллаш, шаҳарлар ва аҳоли яшаш жойларини беҳуда вайрон қилиш, мулкни талон-торож қилиш, шунингдек, бундай ҳаракатларни қилишга буйруқ беришда ифодаланган уруш қонун ва удумларини бузиш, деб аталади.
Геноцид деб, миллий, этник, ирқий ёки диний мансублигига қараб, бир гуруҳ шахснинг жисмонан тўла ёки қисман қирилиб кетишига олиб келадиган турмуш шароитини қасддан яратиш, бундай шахсларни жисмонан тўла ёки қисман қириб юбориш, бола туғилишини зўрлик билан камайтириш ёхуд болаларни ана шу одамлар гуруҳидан олиб, бошқасига топшириш, шунингдек, бундай ҳаракатлар содир этиш тўғрисида буйруқ бериш тушунилади.
Давлатга хоинлик қилиш бу, Ўзбекистон Республикасининг фуқароси томонидан жосуслик, чет эл давлатига, чет эл ташкилотига ёки уларнинг вакилларига давлат сирларини етказиш ёхуд Ўзбекистон Республикасига қарши душманлик фаолияти олиб боришда бошқача ёрдам кўрсатиш йўли билан давлатга хоинлик қилиш, яъни Ўзбекистон Республикасининг суверенитети, ҳудудий дахлсизлиги, хавфсизлиги, мудофаа салоҳияти, иқтисодиётига зарар етказган ҳолда қасддан содир этилган қилмишдир.
Ўзбекистон Республикаси Президентига тажовуз қилиш - Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳаётига тажовуз қилиш; Ўзбекистон Республикаси Президенти баданига қасддан шикаст етказиш; Ўзбекистон Республикаси Президентини омма олдида ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш, шунингдек, матбуот ёки бошқа оммавий ахборот воситаларидан фойдаланган ҳолда уни ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилишлар тушунилади.

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling