Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номли тошкент давлат педагогика университети
Download 1.62 Mb.
|
Жиноят хукуки КУЛЛАНМА
- Bu sahifa navigatsiya:
- 15-Мавзу: Иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар. Режа
- Ўзгалар мулкини талон-торож қилиш билан боғлиқ бўлган жиноятлар.
Қўпорувчилик деб, яъни Ўзбекистон Республикасининг давлат органлари фаолияти ёки ижтимоий-сиёсий вазиятнинг барқарорлигига ёки иқтисодиётига путур етказиш мақсадида одамларни қириб юбориш, уларнинг соғлиғига зиён, мулкка шикаст етказиш ёки уни нобуд қилишга қаратилган ҳаракатлар айтилади.
15-Мавзу: Иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар. Режа: Ўзгалар мулкини талон-торож қилиш билан боғлиқ бўлган жиноятлар . Ўзгалар мулкини талон-торож қилиш билан боғлиқ бўлмаган жиноятлар. Иқтисодиёт асосларига қарши жиноятлар. Ўзгалар мулкини талон-торож қилиш билан боғлиқ бўлган жиноятлар. Иқтисодиёт соҳасидаги жиноятларга ўзгалар мулкини талон-торож қилиш билан боғлиқ бўлган жиноятлар ва ўзгалар мулкини талон-торож қилиш билан боғлиқ бўлмаган жиноятлар киради. Ундан ташқари бу турдаги жиноятлар ўз ичига иқтисодиёт асосларига қарши жиноятларни ва хўжалик фаолияти соҳасидаги жиноятларни олади. Ўзгалар мулкини талон-торож қилиш билан боғлиқ бўлган жиноятлар ўз навбатида: босқинчилик; товламачилик; талончилик; ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш; фирибгарлик ва ўғрилик турларига бўлинади. Босқинчилик, бу ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида ҳужум қилиб, ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб ёхуд шундай зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб содир этилиши тушунилади. Босқинчилик қуйидаги турларда бўлиши мумкин: а) қурол ёки қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган бошқа нарсаларни ишлатиб; б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб; в) анча миқдордаги мулкни талон-торож қилиш билан боғлиқ ҳолда содир этилган бўлиши ёки: а) такроран, хавфли рецидивист томонидан; б) кўп миқдорда; в) уй-жойга, омборхона ёки бошқа биноларга ғайриқонуний равишда кирган ҳолда; г) баданга оғир шикаст етказган ҳолда содир этилган бўлиши ёки: а) жуда кўп миқдорда; б) ўта хавфли рецидивист томонидан; в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлиши мумкин. Товламачилик, яъни жабрланувчи ёки унинг яқин кишиларига зўрлик ишлатиш, мулкка шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш ёхуд жабрланувчи учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиб ўзгадан мулкни ёки мулкий ҳуқуқни топширишни, мулкий манфаатлар беришни ёхуд мулкий йўсиндаги ҳаракатлар содир этишни талаб қилиш ёхуд жабрланувчини ўз мулки ёки мулкка бўлган ҳуқуқини беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйиш тушунилади. Товламачилик: такроран ёки хавфли рецидивист томонидан; кўп миқдорда; бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган; жуда кўп миқдорда; ўта хавфли рецидивист томонидан; уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлиши мумкин. Талончилик, бу ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилишдир. Талончилик: ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб ёхуд шундай зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб; анча миқдорда; бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган; ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб ёхуд шундай зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб; анча миқдорда; бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган ; жуда кўп миқдорда; ўта хавфли рецидивист томонидан; уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлиши мумкин (ЖК 166-модда). Айбдорга ишониб топширилган ёки унинг ихтиёрида бўлган ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш жинояти деб ҳисобланади. Бу ҳаракат: кўп миқдорда; такроран ёки хавфли рецидивист томонидан; бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб; мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан содир этилган; жуда кўп миқдорда; ўта хавфли рецидивист томонидан; уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб; компьютер техникаси воситаларидан фойдаланиб содир этилган бўлиши мумкин. Фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш - Фирибгарлик: кўп миқдорда; такроран ёки хавфли рецидивист томонидан; бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб; компьютер техникаси воситаларидан фойдаланиб содир этилган; жуда кўп миқдорда; ўта хавфли рецидивист томонидан; уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлиши мумкин (ЖК 168-модда). Ўғрилик, бу ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилишдир. Ўғрилик бир-неча турда амалга оширилиши мумкин. Масалан, жабрланувчининг кийими, сумкаси ёки бошқа қўл юкидаги ашёга нисбатан (киссавурлик); анча миқдорда; бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб; уй-жой, омборхона ёки бошқа хонага ғайриқонуний равишда кириб содир этилган; такроран ёки хавфли рецидивист томонидан; компьютер тизимига рухсатсиз кириб; кўп миқдорда содир этилган; жуда кўп миқдорда; ўта хавфли рецидивист томонидан; уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилиши ЖК 169-моддасида берилган. Жазо ҳам қилинган жиноятнинг турига қараб қўлланилади. Download 1.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling