Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номли тошкент давлат педагогика университети


Download 1.62 Mb.
bet17/44
Sana07.01.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1081875
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   44
Bog'liq
Жиноят хукуки КУЛЛАНМА

Назорат учун саволлар:
Жиноий жазодан озод этиш асосларини изоҳланг.
Жазодан кўзланган мақсадлар нималардан иборат?
Нима учун «қайта тарбиялаш» жазо мақсадларининг бири эмас?
Жазони қўллашда уни енгиллаштирувчи ҳолатларини кўрсатинг.
Жазони оғирлаштирувчи ҳолатларига нималар киради ?


Таянч иборалар:
Биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлиб, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, жиноий жавобгарликдан озод қилиниши мумкин. Озодликдан маҳрум этилган ёки ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган шахсларга нисбатан суд жазони енгилроғи билан алмаштириши мумкин:
«Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида» Ўзбекистон Республикаси Олий Суди пленумининг 2002 йил 25 октябрда қарори қабул қилинди.
Жазони қўллашда уни енгиллаштирувчи ёки оғирлаштирувчи ҳолатлари.
Жазо жиноят содир этишда айбли деб топилган шахсларга нисбатан давлат номидан суд ҳукми билан қўлланиладиган жазо маҳкумни қонунда назарда тутилган муайян ҳуқуқ ва эркинликлардан маҳрум қилиш ёки уларни чеклашдан иборат мажбурлов чорасидир.
Жазо давлатнинг мажбурлов чораси бўлиб, давлатнинг бошқа мажбурлов чораларидан фарқ қилади.


7- Мавзу: Судланганлик.
Судланганликнинг ҳуқуқий аҳамияти .
Судланганлик ҳолатининг тугалланиши ёки судланганликни олиб ташлаш муддатларини ҳисоблаш.
Судланганликнинг ҳуқуқий аҳамияти.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 77-моддасига биноан судланганлик шахснинг содир этган жинояти учун ҳукм этилганлигидан келиб чиқадиган ҳуқуқий ҳолатдир. “Судланган” сўзи фақат қонун асосида суд ҳукми билан жиноий жазога тортилган шахсларга нисбатан ишлатилади.
Жазо тайинланган айблов ҳукми қонуний кучга кирган кундан бошлаб шахс судланган деб ҳисобланади. Суд томонидан жазодан озод қилинган шахс судланмаган деб ҳисобланади. Масалан, тергов иши бошланган бўлиши мумкин 20 август 2008 йил, суд ҳукми эълон қиланга кун 2009 йил 20 январ. Демак, суд судланган деб ҳукм чиқарса бу шахс терговга олинган кундан судланган хисобланади, суд бу шахсни судланмаган деб ҳисобласа 20 августдан бошлаб у ўзига етказилган моддий ва маънавий жазоларни қоплатиш тўғрисида шикоят ариза бериши мумкин.
Судланганлик жазо тайинланган айблов ҳукм қонуний кучга кирган ҳолларда ва шахс янги жиноят содир этгандагина ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлади. Судланганликнинг жиноий-ҳуқуқий аҳамиятига, масалан, суднинг ҳукми билан шахс ўта хавфли рецидивист деб топилиши, шахснинг илгари қасддан содир этган жинояти учун судланганидан кейин қасддан янги жиноят содир этиши рецидив жиноят деб топилганлиги мисол бўла олади.
Қонун судланганлик муддатининг ўтиб кетганлиги ёки судланганликнинг олиб ташланиши муносабати билан унинг барча ҳуқуқий оқибатлари бекор бўлади.
Жазони ўтаган, аммо қонуннинг ўзгариши билан бундай қилмиш жиноят деб ҳисобланмайдиган тақдирда, шунингдек содир қилинган жиноят учун тайинланган жазони ўтаб бўлиниши билан судланганлик ҳолатининг тугалланиши белгиланган бўлса, шахс судланмаган деб ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 78-моддасига биноан шахснинг судланганлик ҳолати қуйидаги пайтларда тугалланади:
а) шартли ҳукм қилинганларга нисбатан - синов муддати тугаган кундан бошлаб;
б) хизмат бўйича чеклаш ёки интизомий қисмга жўнатиш тарзидаги жазоларини ўтаб чиққач;
в) жарима жазоси ижро этилган кундан кейин, шунингдек муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки ахлоқ тузатиш ишлари жазолари ўталганидан кейин бир йил ўтгач;
г) қамоқ жазоси ўталганидан кейин - икки йил ўтгач;
д) беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин - тўрт йил ўтгач;
е) беш йилдан ортиқ, лекин ўн йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин - етти йил ўтгач;
ж) ўн йилдан ортиқ, лекин ўн беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин - ўн йил ўтгач.
Агар шахс озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаб бўлганидан кейин унга нисбатан маъмурий жазо ёки интизомий таъсир чоралари қўлланилмаган бўлса, Жиноят кодекснинг 79-моддасига биноан, жамоат бирлашмаси, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи, жамоа ёки жазони ўтаб чиққан шахснинг ўзи берган илтимосномасига кўра суд юқорида кўрсатилган 78-моддада назарда тутилган муддатларнинг камида ярми ўтганидан кейин унинг судланганлигини олиб ташлаши мумкин.
Ўн беш йил ва ундан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаб чиққан шахслар ҳамда ўта хавфли рецидивистлар, агар улар жазони ўтаб чиққанидан кейин ўн беш йил мобайнида янги жиноят содир этмасалар, суд уларнинг судланганлигини олиб ташлаши мумкин.
Ушбу Кодекснинг 13-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда ҳам судланганлик олиб ташланиши мумкин.
Судланганлик афв этиш ёки амнистия акти асосида ҳам олиб ташланиши мумкин.

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling