Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика
Download 0.96 Mb. Pdf ko'rish
|
Табиат билан таништириш (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4. Ахлоқий тарбия
3. Эстетик тарбия Ёшларга эстетик тарбия беришдан мақсад — шахснинг эстетик диди ва идеалини таркиб топтириш, теварак-атрофдаги нарсаларни тўғри қабул қилиш қобилиятларини ҳар томонлама ўстиришдир. Эстетик тарбия болага дид билан кийиниш, юриш-туриш, меҳнат қилиш, .ммоа орасида ўзини тўғри тута билиш каби ҳислатларни сингдиради. Айниқса, она табиатни севиш ва ундан завқ олиш. яъни гўзалликни ҳис қилишни ўргатади. Гул ва меваларнинг ҳиди. шакли ва ранглари, қушламинг сайраши, ариқтарда сувнинг жилдираб оқиши, қишда қорнинг ғичирлаши — буиарнинг ҳаммаси болаларда табиатдаги нарса ва ҳодисаларни тасаwур этишга имкон беради ва уларда эстетик ҳиссиёини тарбиялашда ва ўстиришда бой материал бўтиб хизмат қилади. Боғча ёшидаги болаларда бундай эстетик туйғуларнинг олсиши эса, ўз навбатида санъатни, ҳаётни, табиатни севиш, уни тушуниш ва ўрганиш учун зарур шарт-шароит яратади. Аwал табиат гўзаллигини, сўнгра санъат гўзаллигини ҳис этиш керак. Табиатдаги ва санъатдаги гўзаллик билан танишиш боланинг ақл-идроки ва ҳис-туйғуларини тарбиялабгина қолмай, балки унинг ахлоқини, ақлий хаёл ва фантазиясини ҳам ривожиантиради. Боғча ёшидаги болани табиат билан таништиришда уни завқ-лантириш, эстетик ҳис-туйғуларни ҳосил қилиш осон иш эмас. Унинг табиат гўзалликларини кўра билиши, улардан бахраманд бўлиши, қалбида ҳавас, қизиқиш, ҳаяжонланиш ҳисларининг уйғониши учун ойлар, йиллар керак бўлади. Болани эстетик тарбиялашни табиатга саёҳат, сайрлар ёки боғча ҳовлисидаги ҳушманзара гулларни, чиройли боғ ҳовлиларини кузатиш орқали амалга оширса бўлади. Мактабгача тарбия ёшидаги болаларни табиат орқали эстетик руҳда тарбияташни табиатнинг истаган фаслида амалга ошириш мумкин. 4. Ахлоқий тарбия Ахлоқий тарбия деганда, ёш авлодни Ватанга, инсонларга муҳаббат, уларнинг меҳнатига ҳурмат туйғулари, интизомтилик, хулқ-атвор маданияти, тенгдошлар орасидаги дўстлик, тинчлик, инсон характерининг иродавий хислатлари ҳамда шахснинг ижобий, ахиоқий сифатлари, поклик, тўғрилик. камтарлик, хуллас барча олийжаноб хислатларни мужассамлаштириш руҳида тарбиялаш тушунилади. Ёш авлодда бу хислатларни камол топтириш учун табиат во-ситасидан кенг фойдаланиш керак. Бу мураккаб жараён бўлиб, узоқ вақт, керак бўлса йиллар давомида қилинадиган меҳнатнинг маҳсули ҳисобланади. Табиат воситасида ахиоқий тарбия бериш учун боғча ҳов-лиларига cкитган гулларни парвариш қилиш жараёнида ҳар бир гулни, ниҳолни асраш, уни парвариш қилиш, гулламинг лагини юмшатиш, суғориш, бегона ўтлардан тозалаш, шакл бcриш, ўғил ёки гўнг солисли каби ишларни бажариш жараёнларини амалга ошириш мумкин. Бу ерда ларбиячининг аҳамияти катта. Масалан, тарбиячи болаларга гулларни парвариш қилаётганда уларнинг ҳам жонли организм эканлигини, биз қандай нафас олсак, улар ҳам нафас олишини, биз қандай овқатлансак, улар ҳам биздек «овқатни яхши кўришини», олсимликнинг овқати гўнг, ўғит эканлигини, биз ювиниш, таранишни қандай яхши кўрсак, гуитар ҳам «ювиниш-ни». «таранишни» яхши кўришини ва бунинг учун гулламинг тагини вақти-вақти билан юмшатиб, сув бериб туриш кераклигини, баргларига чанг юқтирмасдан ювиб, артиб туриш кераклигини ўргалиши зарур. Шунингдек тарбиячи болаларга одамлар ёруғликни, қуёшни қандай яхши кўрса, гуллар ҳам ёруғликни, қуёшни шунчалик яхши кўришини, шунинг учун ҳам уларни соя ёки қоронғи ерга cкиш мумкин эмаслигини уларга уқтириши зарур. Табиат воситасида болаларга ахиоқий тарбия берислининг ёъллари жуда кўп ва хилма-хилдир. Биз юқорида фақат унинг баъзи бирларини эслатдик, холос. Уни бар бир тарбиячи ўз шароити. олз миллий урф-одатлари асосида амалга оширса, нур устига аъло нур бўлар эди. Болаларнинг ўсимликлар ўстириш ва ҳайвонларни парвариш қилишда иштирок этишлари уларда ҳар бир ишда жавобгарликни ҳис қилишга ва меҳнатсcварликка ўргатади. Download 0.96 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling