Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика
Download 0.96 Mb. Pdf ko'rish
|
Табиат билан таништириш (1)
5. Жисмоний тарбия Инсоннинг маънавий шаклланишида, мазмунли ҳаёт ке-чиришида жисмонан соғлом бўлишнинг аҳамияти беқиёс каттадир. Халқимиз «тани соғлик — туман бойлик», «тўрт мучалинг соғ бўлсин деб бекорга айлмаган. Бу нақлларнинг туман-туман маъноси бор. Мактабгача тарбия ёшидаги болаларнинг организми жуда тез ривожланади, Болалар анатомияси ва илзиологиясидан маълумки, болалар 7—8 ёшгача бўйига ҳар йили 5 см гача ўсиб, тана оғирлиги 2-2,5 кг га ортиб боради. Кевин эса бироз секинлашади. Бундан кўриниб турибдики, боланинг жисмонан соғлом ўсишини ёшликдан таъминлаш керак. Боғча ёшидаги болаларни жисмонан согМом тарбиялаш учун нималарга cътибор бериш зарур? Бунда қандай тарбия воситаларидан фойдаланиш керак, деган ҳақли саволлар туғилиши мумкин. Болаларни жисмонан тўғри тарбиялаш учун қуйидаги шартларга қатъий риоя қилиш керак: - гигийcник кўникмалар ҳосил қилиб тарбиялаш (бино, ҳовли, жиҳозлар, кийим-бош, пояфзал гигиенаси); - тиббиёт ходимлариниииг доимий назоратида (соғлиғи, антро- политрик маълумотлари, физиологик ҳолати) бўлиш; - боғчадаги болаларнинг кун тартибини тузиш (овқатланиш, уйқу, ўйин, машғулот, сайрлар, организмни чиниқтирисли). Боғча ёшидаги болаиарга табиат воситасида жисмоний тарбия бcришда очиқ ҳавода сайр қилдириш, тоғ этаклари, дарё болйларига саёҳатга чиқиш, шаҳар ичидаги истироҳат боғларида бўлиш, улар билан боғча ҳовлисида ишлаш, ҳаракатли ўйинлар ташкил қилиш, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёси билан танишиш, ҳайвонот боғларида бўлиш кабилар болани жисмоний тарбиялашда муҳим рол ўйнайди. Боғча ҳовлисидаги гулларни парвариш қилиш, тагини юмшатиш, суғориш, гулзорни бегона ўтлардан тозаласли, гулларга минерал ва маданий олғитлар солиш каби ишлар болаларни ҳам меҳнаисеварликка, ҳам жисмонан соғлом бўлиб йcтишиш-ларига ёрдам беради. Ёш авлодни жисмоний тарбиялашда ер майдончаси, боғча ҳовлисининг майжудлиги аҳамиятга эга. Бола очиқ ҳавода сайр этар экан, нафас олиш органларининг ривожланиши билан бирга танасининг бошқа аъзолари мустаҳкамланади, соғлом ўсиши учун шароит яратилади. Табиат воситасида жисмоний тарбия беришнинг туриари жуда кўп бўлиб, улардан оқилона фойдииланиш керак. Download 0.96 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling