Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини


Етим ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларга оид


Download 5.12 Kb.
Pdf ko'rish
bet11/49
Sana21.06.2023
Hajmi5.12 Kb.
#1643597
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   49
Bog'liq
етиб болалар ижтимоий химоя

 
1. Етим ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларга оид 
тушунчаларнинг изоҳи. 
Ота-она қарамоғисиз қолган болалар ҳар қандай сабабга кўра ота-она 
қарамоғидан маҳрум бўлган болалар бўлиб ҳисобланади. Етим болалар 
бундан мустасно, чунки етим болалар - отаси ҳам, онаси ҳам вафот этган ёки 
улар суд қарорига биноан вафот этган, деб эълон қилинган болалардир.
Ота-она қарамоғисиз қолган болалар - ота-онасининг мавжуд эмаслиги, 
улар ота-оналик ҳуқуқларининг қисман чекланганлиги ёки маҳрум 
этилганлиги, бедарак йўқолган ёки муомала лаёқати чекланган (қисман 
чекланган) деб топилганлиги сабабли ягона ёки ҳар икки ота-онаси 
қарамоғисиз қолган болалардир. 
Ота-она қарамоғисиз қолган болалар - тиббий муассасаларда 
даволанаётган ота-оналарнинг фарзандлари, озодликдан маҳрум қилиш 
асосида жазони ўташ муассасаларида ёки қамоқда сақланилаётган, жиноятни 
амалга оширганлиги ҳақида гумон қилинаётган ва жиноят содир этганликда 
айбланаётган ота-оналарнинг болалари, фарзандларини тарбиялашдан ёки 
улар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялашдан, ўз фарзандларини тарбия, 
даволаш ва бошқа муассасалардан қайтариб олишдан бош тортаётган ота-
оналарнинг фарзандларидир. 
Ижтимоий етим - биологик ота-онаси мавжуд бўлган ҳолда ота-она 
эътибори ва меҳридан бебаҳра қолган болалардир.


Ижтимоий етимлар деганда, воз кечилган болалар, ташландиқ болалар, 
ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган ёки суд томонидан муомалага 
лаёқациз (руҳий касаллик сабабли) деб топилган ота-оналарнинг 
фарзандлари, ота-онаси озодликдан маҳрум этиш муассасаларида жазони 
ўтаётган ёки турар жойи ва қаердалиги номаълум бўлган ота-оналарнинг 
фарзандлари тушунилади. 
Қаровсиз қолган болалар – аниқ яшаш жойи бўлмаган назорациз қолган 
вояга етмаган болалардир. 
Ижтимоий қаровсиз қолган бола – ижтимоий мослаша олмаганликнинг 
хатар даражасида турган ва руҳий ҳамда жисмоний ривожланишдан орқада 
қолган бола, билиш фаолияти билан шуғулланиш, меҳнат қилишга интилиш, 
ҳаётий истиқболларни белгилаш каби истак-хоҳишнинг шаклланмаганлиги, 
урушқоқлик, спиртли воситаларни қабул қилиш, майда ўғрилик, безорилик, 
дайдилик каби салбий фазилатлар билан тавсифланувчи бола.
Давлат кўмагига муҳтож бўлган болалар ота-онаси номаълум 
болалар, ўлими туфайли ҳар икки ёки ягона ота-онасини йўқотганлар, 
оиладан ажратиб олинган, ота-оналик ҳуқуқи чекланган ёки ундан маҳрум 
бўлган ота-оналарнинг фарзандлари, назорациз, шунингдек, уларни боқиш ва 
тарбияси билан шуғулланиш имкониятига эга бўлмаган сурункали 
касалликка учраган ота-оналарнинг фарзандлари, муомалага лаёқациз (ёки 
муомала лаёқати қисман чекланган) деб топилган ёки бедарак йўқолган 
(ўлган) деб эълон қилинган ота-оналар, озодликдан маҳрум қилиш асосида 
жазони ўташ муассасаларида ёки қамоқда сақланилаётган ота-оналар, 
жиноятни амалга оширганлиги ҳақида гумон қилинаётган ва жиноят содир 
этганлиги бўйича айбланаётганларнинг болалари, қонун ҳужжатларида 
белгиланган тартибда давлат ҳимоясига муҳтож деб топилган бошқа болалар. 
Институционализация - бирор-бир ҳодиса ёки ҳаракатнинг ташкилий 
муассасага айланиши, муайян тузилмага оид муносабатларнинг, тартиб-
интизом, хулқ-атвор қоидаларининг тартибга солиниши жараёни.
Деинституционализация – оммавий муассасаларда (Меҳрибонлик 
уйлари, Мурувват уйлари) тарбияланаётган шахсларнинг (шу жумладан, 
болаларнинг ҳам) жойлаштириш ва васийликнинг муқобил шаклларига 
кўчириш сиёсати. Интернат типидаги болалар сонининг сезиларли равишда 
қисқариши, оилавий жойлаштириш шаклларининг ривожлантирилиши, 
болалар учун муассасаларнинг кўмаклашув хизматларига айлантирилиши 
деинституционализациянинг якуний мақсади ҳисобланади. Қийин ҳаётий 
вазиятдаги оила ва болаларга мажмуавий, манзилли ва малакали кўмак 
кўрсатилишининг таъминланиши орқали ижтимоий етимликни олдини олиш 
деинституционализация сиёсатини амалга оширилишида муҳимдир.


Ота-она қарамоғисиз қолган болалар учун муассаса – соғлиқни сақлаш 
тизими муассалари (Болалар (гўдаклар) уйи), ижтимоий муҳофаза қилиш 
муассасалари (руҳий ва жисмоний ривожланишида нуқсони бўлган болалар 
учун Мурувват уйлари), халқ таълими муассасалари (Меҳрибонлик уйлари, 
Болалар шаҳарчаси, махсус мактаб-интернатлар). 
Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этиш – оилада тарбияланаётган 
боланинг ҳуқуқларини муҳофазалашга, ота-она томонидан шафқациз 
муносабатда қолишидан, уларнинг зарарли таъсиридан (масалан, ота-онаси 
сурункали пиёниста ёки гиёҳванд бўлса) ёки ота-оналик мажбуриятларини 
бажаришдан бош тортишидан ҳимоялашга қаратилган қонуний чора.
Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этиш фақат суд орқали амалга 
оширилади. Судга ариза давлат ва жамоатчилик ташкилотлари, ота-
оналардан бири ёки боланинг васийи (ҳомийи), васийлик ва ҳомийлик органи 
томонидан берилиши мумкин. Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум бўлган ота-
оналар бола билан қариндошлик қилиш бўйича деярли барча ҳуқуқлардан 
маҳрум бўлади, бироқ бу уларни боқиш бўйича ўз мажбуриятларини 
бажаришларидан озод этмайди. Суд томонидан ота-оналик ҳуқуқидан 
маҳрум қилинганлиги ҳақидаги қарор тасдиқланиши билан бир вақтда болага 
алимент тўлаш масаласи ҳам қўйилади. Ҳар икки ота-онанинг ота-оналик 
ҳуқуқидан маҳрум этилиши вазиятларида бола васийлик ва ҳомийлик 
органлари ғамхўрлигига берилади.

Download 5.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling