Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини


Download 5.12 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/49
Sana21.06.2023
Hajmi5.12 Kb.
#1643597
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   49
Bog'liq
етиб болалар ижтимоий химоя

 
“ФСМУ” методи 
Технологиянинг мақсади: Мазкур технология иштирокчилардаги 
умумий фикрлардан хусусий хулосалар чиқариш, таққослаш, қиёслаш орқали 
ахборотни ўзлаштириш, хулосалаш, шунингдек, мустақил ижодий фикрлаш 
кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилади. Мазкур технологиядан 
маъруза машғулотларида, мустаҳкамлашда, ўтилган мавзуни сўрашда, уйга 
вазифа беришда ҳамда амалий машғулот натижаларини таҳлил этишда 
фойдаланиш тавсия этилади.
Технологияни амалга ошириш тартиби: 
- қатнашчиларга мавзуга оид бўлган якуний хулоса ёки ғоя таклиф этилади
- ҳар бир иштирокчига ФСМУ технологиясининг босқичлари ёзилган 
қоғозларни тарқатилади; 
- иштирокчиларнинг муносабатлари индивидуал ёки гуруҳий тартибда 
тақдимот қилинади. 


ФСМУ таҳлили қатнашчиларда касбий-назарий билимларни амалий 
машқлар ва мавжуд тажрибалар асосида тезроқ ва муваффақиятли 
ўзлаштирилишига асос бўлади. 
• фикрингизни баён этинг
Ф
• фикрингизни баёнига сабаб кўрсатинг
С
• кўрсатган сабабингизни исботлаб 
мисол келтиринг
М
• фикрингизни умумлаштиринг 
У


Намуна. 
Фикр: “Тизим атроф муҳитдан ажралган, у билан яхлит 
таъсирлашувчи, бир-бири билан ўзаро боғланган элементлар мажмуаси 
бўлиб, тадқиқотлар объекти саналади”. 
Топшириқ: Мазкур фикрга нисбатан муносабатингизни ФСМУ орқали 
таҳлил қилинг. 
 
 “Ассесмент” методи 
Методнинг мақсади: мазкур метод таълим олувчиларнинг билим 
даражасини баҳолаш, назорат қилиш, ўзлаштириш кўрсаткичи ва амалий 
кўникмаларини текширишга йўналтирилган. Мазкур техника орқали таълим 
олувчиларнинг билиш фаолияти турли йўналишлар (тест, амалий 
кўникмалар, муаммоли вазиятлар машқи, қиёсий таҳлил, симптомларни 
аниқлаш) бўйича ташхис қилинади ва баҳоланади. 

Download 5.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling