Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини


Download 2.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/111
Sana17.08.2023
Hajmi2.05 Mb.
#1667642
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   111
Bog'liq
15.Kreativ pedagogika 7

Коррекцион (махсус) педагогика – имконияти чекланган кар-соқов 
(сурдопедагогика), кўр (тифлопедагогика), ақлий жиҳатдан ривожланишда 
ортда қолган (олигофренопедагогика) болаларга таълим бериш ва уларни 
тарбиялашнинг ўзига хос хусусиятларини ўрганади.
Хусусий методика (хусусий фанларни ўқитиш) – турли ўқув 
фанлари (мас., физика, математика, биология. кимё. тарих, ҳуқуқ, 
жисмоний тарбия ва ҳ.о.лар)ни ўқитишнинг ўзига хос жиҳатларини тадқиқ 
қилади. 
Касбий педагогика – турли (ижтимоий, техник, маданий-маиший
ишлаб чиқариш) йўналишларида тегишли соҳа (мас., қишлоқ хўжалигини 
ривожлантириш
маданий-маиший 
хизмат 
кўрсатиш 
тизимини 
такомиллаштириш ва бошқалар) бўйича касбий фаолиятни самарали йўлга 
қўйиш йўлларини ўрганади.
Таълим менежменти – таълим муассасаси фаолиятини самарали 
ташкил этиш ва оқилона бошқариш масалаларини тадқиқ қилади. 
Қиёсий педагогика – таълимнинг жаҳон, минтақа, давлат 
миқёсидаги ривожланишининг умумий ва алоҳида тенденциялари, 
қонунлари ва қонуниятларини ўзаро солиштириш, қиёслаш асосида 
ўрганади, халқаро педагогик тажрибанинг ижобий ва салбий жиҳатларини, 
миллий педагогик маданиятлар алмашинувининг шакл ва усулларини 
аниқлайди.
Педагогик инноватика – таълим субъектлари нуқтаи назардан 
педагогик инновацияларнинг моҳияти, пайдо бўлиш, ривожланиш 
қонуниятларини ҳамда педагогик анъаналар билан келажак таълимининг 
лойиҳалаштирилиши ўртасидаги алоқаларни ўрганадиган фан. 
Ҳарбий педагогика – ҳарбий таълимнинг ўзига хос жиҳатларини, уни 
ташкил этишнинг самарали шакл, метод ва воситалари, илғор 
технологияларини, ҳарбий фаолиятни муваффақиятли ташкил этиш 
йўлларини очиб беради. 
Ҳамкорлик педагогикаси – турли фанлар ёки мутахассислик 
асосларининг таълим берувчи ҳамда олувчилар ўртасидаги ўзаро мулоқот 
асосида самарали ўрганиш мазмуни, тамойиллари, шакллари, методлари ва 
воситаларини кўрсатиб беради.


30 
Нейропедагогика – инсон миясининг ижодий имкониятларини 
аниқлаш ва амалий (функционал) ривожлантириш, шахсда фаолиятга 
нисбатан фаол, онгли муносабатни қарор топтириш, ижтимоий ҳулқ-
атворни психологик коррекциялаш, болалар руҳий ривожланишни 
ташхислаш ва башоратлашнинг янги илмий дастурлари, самарали шакл ва 
методларини, шунингдек, янги турдаги мактабгача таълим муассасалари 
фаолиятини тадқиқ этади. 

Download 2.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling