Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини


Download 2.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/111
Sana17.08.2023
Hajmi2.05 Mb.
#1667642
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   111
Bog'liq
15.Kreativ pedagogika 7

1. Суҳбат методи педагогик кузатиш чоғида талабанинг креативликка 
оид билимларини бойитиш, вазиятга тўғри баҳо бериш, муаммонинг 
ечимини топишга имкон берувчи педагогик шарт-шароитларни яратиш
тажриба-синов ишлари субъектлари имкониятларини муаммо ечимига 
жалб этишга ёрдам беради.
3-расм. “Креатив педагогика” фанининг илмий-тадқиқот методлари 
Методлар 
Педагогик 
таҳлил 
Суҳбат 
Анкета
Педагогик-психологик 
ташхис методлари 
Педагогик 
тажриба 
Педагогик 
квалиметрия 
Бола (талаба)лар 
ижодини ўрганиш
Эксперт 
баҳолаш 
Педагогик 
кузатиш 


32 
Суҳбат индивиудал, гуруҳли ҳамда оммавий шаклда ўтказилади. 
Суҳбат жараёнида талабаларнинг креативлик имкониятлари тўла намоён 
бўлишига эришиш муҳим. 
2. Педагогик таҳлил. Тадқиқотни олиб бориш жараёнида ушбу 
методни қўллашдан кўзланган мақсад танланган шахс томонидан 
креативлик сифатлари, имкониятлари ва малакаларининг ўзлаштириш 
даражасини аниқлашдан иборат бўлиб, педагог томонидан илгари 
сураётган ғоянинг назарий жиҳатдан ҳаққонийлигини асослашга хизмат 
қилади. 
3. Педагогик-психологик ташхис методлари. Бу каби методлар 
шахснинг креативлик сифатлари ва ижодий фаолиятни ташкил этиш 
кўникмаларига эгалигини ташхислаш ҳамда баҳолашга хизмат қилади. 
Замонавий шароитда шахснинг креативлик сифатлари, ижодий фаолиятни 
ташкил этиш кўникмаларига эгалигини ташхислашда ўнлаб методлар 
қўлланилмоқда. Улар орасида бир гуруҳ методлар амалий жиҳатдан 
самарали бўлиб, улар ривожланган хорижий мамлакатларда кенг 
қўлланилмоқда. Гауэнанинг “Заҳиравий модел”, Слоссон тести, Векслеров 
шкаласи. Векслеров шкаласи (“WPPSI” тести), бошланғич мактаблар учун 
мўлжалланган Станфорд тести ҳамда Торренс тестлари (жумладан, 
“Тугалланмаган расмлар тести) шулар жумласидандир.

Download 2.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling