9
кетгандан сўнг ҳам адабий
таълимни давом эттирганда, ҳатто, олий
мактабни тўлиқ битиргандан сўнг ҳам узлуксиз ўқимаса,
давр талабига
жавоб бера оладиган филолог бўлолмайди.
Талабаларнинг адабиётга доир илмларга қизиқишларини орттиришда
мустақил ўқиш, ўқирманлар конференцияси, адабий баҳслар, адабий
учрашувлар, адабий кечалар сингари иш
турлари кутилган дидактик
самарани беради.
АМАЛИЙ МАШҒУЛОТЛАР МАЗМУНИ
1-машғулот. Ёзма ишларни ўтказиш, текшириш ва баҳолаш. Ёзма
нутқ инсон тафаккури ўсишида ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Одамнинг
интеллектуал даражаси асосан унинг ёзма нутқида намоён бўлади. Шунинг
учун ҳам олий филологик таълимда ёзма нутқ ўстиришга алоҳида
эътибор
қаратилиши керак. Афсуски, олий филологик таълимда ўқувчиларда ёзма
нутқни ўстиришга доир назарий тушунчалар ўргатилади-ю, аммо
талабаларнинг ўзларининг бу борадаги ҳолатига тегинилмайди. Ҳолбуки,
айниқса, кейинги йилларда талабаларнинг ёзма нутқ саводхонлиги ғоят
пасайиб бормоқда.
Шуларни ҳисобга олиб, тингловчиларга ёзма нутқнинг
иншо турини
бўлажак филологларга ўргатиш йўллари борасида тушунча берилади. Иншо,
унинг турлари, уни ёздириш, текшириш ва таҳлил қилиш йўлларига
тўхталинади. Бутун дунё миқёсида тафаккурнинг эсселашув жараёни
кетаётганини
назарда тутиб, иншо ёздиришда ҳам ҳам шаклан ва ҳам
мазмунан эркинлик берилиши кераклигига урғу берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: