Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/61
Sana15.02.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1199795
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   61
Bog'liq
6.3 Adabiy ta\'lim texnologiyasi

Модулнинг мақсад ва вазифалари 
“Адабий таълим технологияси” модулининг мақсади тингловчиларни 
адабиётга доир турли фанлар, айниқса, “Адабиёт ўқитиш методикаси” 
фанини ўқитиш борасида янгича илмий ёндашувларни ўрганиш ва уларни 
амалда қўллаш кўникмаларини шакллантиришни кўзда тутади. 
Ушбу модулнинг вазифалари қуйидагилардан иборатдир: 
- олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчиларида ўзбек адабиёти 
йўналишидаги фанлардан маъруза ўқиш, амалий машғулотлар ўтиш 
малакасини шакллантириш; 
- тингловчиларда “Адабиёт ўқитиш методикаси” курси бўйича 
самарали сабоқлар уюштириш кўникмасини шакллантириш; 
- профеесор-ўқитувчиларда “Адабиёт ўқитиш методикаси” курсини 
ўтишда турли инновацион усуллардан фойдаланиш кўникмасини қарор 
топтириш; 



- тингловчиларда адабиётга доир фанларни ўқитишда интерфаол 
усулларни қўллай олиш малакасини шакллантириш. 
Модул юзасидан тингловчилар билим, кўникма, малака ва 
компетентлилиги даражасига қўйиладиган талаблар 
 
“Адабий таълим технологияси” модули юзасидан тингловчилар 
қуйидаги билимларга эга бўлиши керак: адабиёт ўқитишнинг асослари 
нималардан иборат эканлигини; адабий таълимнинг мазмунини ташкил 
этадиган педагогик унсурларни; адабиёт ўқитиш самарадорлигига 
эришишда ўқитувчининг ўқувчилар билан, ўқувчиларнинг ўзаро шериклиги 
қандай ўрин тутишини; адабиёт ўқитишда ўқувчиларни мустақил 
фикрлашга ўргатишнинг ҳал қилувчи аҳамиятга эгалигини; адабий таълим 
биринчи навбатда ўқувчиларнинг туйғуларига таъсир кўрсатиш орқали 
уларда эзгу маънавий сифатлар шакллантириш воситаси эканини. 
Ушбу модул тингловчида тубандаги кўникмалар шакллантиришга 
хизмат қилади: адабиёт сабоқларини ўқувчиларда эзгу маънавий сифатлар 
қарор топдиришга йўналтириш; ҳар қандай бадиий асарни ўқув ёки илмий 
таҳлилга торта олиш; адабиёт сабоқларида кўркам битик борасидаги 
қарашларнинг бир хил бўлишига интилмаслик; ўрганилаётган кўркам асар 
юзасидан талабаларнинг фикр-мулоҳазаларини, уларга қўшилмаган 
тақдирда ҳам, хотиржам қабул қила билиш; бадиий асардаги муҳим 
унсурларни номуҳимларидан ажрата олиш. 
Ушбу модулни ўзлаштириш орқали тингловчилар тубандаги 
малакаларни эгаллашлари мўлжал қилинади: исталган билим даражасига 
эга аудитория аҳли билан алоқага кириша билиш; адабиёт сабоқларида 
ўқитишнинг интерфаол усулларидан фойдалана билиш; адабиёт бўйича 
ўтказиладиган машғулотларда муаммоли таълим усулини қўллай олиш; 
адабиётга доир фанлар юзасидан талабалар билимини холис баҳолай 
билиш; адабиёт сабоқларини талабалар учун қизиқарли машғулотларга 
айлантира олиш. 

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling