Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/61
Sana15.02.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1199795
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   61
Bog'liq
6.3 Adabiy ta\'lim texnologiyasi

 
МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМ МАЗМУНИ 
 
Ушбу модул бўйича “Адабиёт сабоқларида қатнашчиларнинг ёш 
хусусиятлари ва тайёрлик даражасини ҳисобга олиш” мавзуси мустақил 
таълим учун ажратилган. Бу мавзу бадиий адабиёт ҳақидаги билимлар 
тингловчиларнинг ёш ва ақлий даражаларига мос йўсинда тақдим 
этилгандагина кутилган самарани беришини кўрсатишга бағишланади. 
Тингловчилар руҳшунослар, ёш педагогикаси мутахассислари ёзган 
асарларга таянган ҳолда турли аудиториядаги кишиларнинг интеллектуал 
савиясини қай йўсинда ҳисобга олиш кераклиги борасидаги қарашлар билан 
мустақил равишда танишадилар. 
Мустақил таълим ушбу модулнинг хусусиятларини ҳисобга олган 
ҳолда қуйидагича амалга оширилиши мақсадга мувофиқ бўлади: 
- илмий адабиётлардан фойдаланган ҳолда одам ёш хусусиятларига хос 
жиҳатлар аниқланади; 
- аудиториянинг ёш ва тайёрлик даражаси ҳисобга олинган ҳолда 
анъанавий ва модерн йўналишда ёзилган асарлар таҳлили амалга 
оширилади. 
КЎЧМА МАШҒУЛОТ МАЗМУНИ 
 
Модулнинг “Адабиёт дарсларини кузатиш ва таҳлиллаш 
методикаси” мавзуси кўчма машғулотда ўзлаштирилади. Бунда 
тингловчилар ўз тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда ўзгаларнинг 
сабоқлари қандай кузатилиши, қайд этилиши ва таҳлил қилиниши юзасидан 
фикрлашадилар. Бунда маърузачи тингловчиларни дарс кузатиш ва 
таҳлиллаш бўйича муайян назарий тушунчалар билан қуроллантиради. 
Тингловчилар кўчма машғулотда ҳам ўз тажрибалари, ҳам назарий 
тушунчалар асосида кузатиш ва таҳлиллашни бевосита дарс жараёнида 
амалга ошириб кўрадилар. 


11 
МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМ 
 
Мавзу: Адабиёт сабоқларида қатнашчиларнинг ёш хусусиятлари ва 
тайёрлик даражасини ҳисобга олиш

Мустақил ишни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни 
 
Тингловчи мустақил ишни муайян модулнинг хусусиятларини ҳисобга 
олган холда қуйидаги шакллардан фойдаланиб, тайёрлаши тавсия этилади: 
- меъёрий хужжатлардан, ўқув ва илмий адабиётлардан фойдаланиш 
асосида модул мавзуларини ўрганиш; 
- замонавий техник воситалар орқали маъруза ва амалий 
машғулотларни ўзлаштириш; 
- махсус адабиётлар бўйича модул бўлимлари ёки мавзулари устида 
ишлаш; 
- тавсия этилган бадиий матннинг структурал таҳлилини мустақил 
ҳолда амалга ошириш;
- амалий машғулотларда берилган топшириқларни бажариш. 

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling