Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини


-машғулот. Адабиёт сабоқларида педагогик ҳамкорликни йўлга


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/61
Sana15.02.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1199795
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   61
Bog'liq
6.3 Adabiy ta\'lim texnologiyasi

 
2-машғулот. Адабиёт сабоқларида педагогик ҳамкорликни йўлга 
қўйиш. Айни даврда педагогик ҳамкорлик тушунчаси олдинги 
вақтдагиларга нисбатан бир қадар кенгроқ маънода қўлланилишига 
тингловчилар диққати тортилади. Агар олдинлари таълим-тарбия жараёни 
учун ўқитувчи билан ўқувчи ёки талабаларнинг ҳамкорлиги етарли бўлса, 
эндиликда бу тушунча ўқувчи ва талабаларнинг бир-бири билан ўзаро 
ҳамкорлигини ҳам ўз ичига олмоқда. Олий филологик таълимда талабалар 
ўқув кечимининг объектларигина эмас, балки чинакам субъектлари 
мақомига юксалган пайтдагина таълим кутилган самарани беради. 
Замонавий таълим шундай уюштирилиши керакки, бу кечимда ҳар бир 
талаба ҳам ўзи, ҳам бошқалар учун жавобгарлик ҳис қилсин. Индивиднинг 
ютуғи жамоанинг ютуғига, мағлубияти кўпчиликнинг мағлубиятига 
эврилсин. Амалий машғулот мобайнида тингловчилар бунга қандай 
эришилиши юзасидан машқ қилиб кўрадилар. 
 
3-машғулот. Адабиёт ўқитувчисига қўйиладиган талаблар. Бугунги 
адабиёт ўқитувчиси кечаги кунда бўлгани каби бирор бадиий асарнинг 
мазмунини сўзлаб берадиган одам эмас, балки талабаларнинг туйғуларига 
таъсир кўрсатиш орқали уларда эзгу маънавий сифатлар шакллантиришга 


10 
хизмат қиладиган мутахассислардир. 
Адабиёт бўйича ўқитувчи-профессор адабиёттанув илмининг исталган 
бир йўналиши бўйича пухта тайёргарликка эга, ўз устида тинимсиз ишлаб, 
билимини мунтазам равишда бойитиб борадиган мутахассисгина эмас
балки эзгу маънавий сифатларга эга шахс бўлган тақдирдагина адабий 
таълим самарадорлигига эришиш мумкин бўлади. 
Адабиёт ўқитувчиси педагоглик, тадқиқотчилик, ташкилотчилик
ижрочилик сингари касбий сифатлардан ташқари, муомаласи ёқимли, 
киришимли, ўзгани ҳис этадиган ва унга ёрдам қўлини чўза биладиган шахс 
бўлиши керак. 

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling