Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/61
Sana15.02.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1199795
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   61
Bog'liq
6.3 Adabiy ta\'lim texnologiyasi

Назорат (контрол) иншолар барча синфларда камида тўлиқ бир соат
8-9-синфларда эса, эҳтиёжга қараб, қаторасига икки соат давомида олиниши 
мақсадга мувофиқдир. Негаки, ўқувчиларнинг чорак, ўқув йилининг ярми 
ёхуд тўла ўқув йили давомида олган билимларини текширишга қаратилган 
назорат иншоларнинг мавзулари ўқувчиларнинг қамровли фикрлашига 
қаратилган бўлиб, уларнинг адабиёт ва она тили бўйича муайян вақт 
мобайнида қанчалик ўсишга эришганликларини кўрсатади. 
Иншоларни текшириш фақат ўқувчилар меҳнатини баҳолашдангина 
иборат бўлиб қолмай, дидактик жиҳатдан самарали бўлиши учун улардаги 
хатоларнинг табиатини тўғри белгилаш муҳим аҳамият касб этади. 
Иншоларда учрайдиган хатолар уларнинг табиатига кўра а) услубий; б) 
имло; в) тиниш хатолар тарзида учга бўлинади. 
Услубий хато иншо ёзиш жараёнида ўқувчилар томонидан йўл 
қўйиладиган энг жиддий хато ҳисобланади. Негаки, услубда ўқувчи 
шахсининг интеллектуал даражаси, фикрлаш йўсини қандайлиги акс этади. 
Фикрлашида чалкашлик бўлган шахс грамматик қоидаларни ўзлаштиргани 
билан тўла саводли бўла олмайди. Чунки бундай ўқувчи сўзларни тўғри 
ёзгани билан тилга доир қоидани амалиётга татбиқ этиш йўлларини 
билмаган, мавзуга доир фикрларининг ўзини муайян тизимга солмаган
бўлади. Дидактик нуқтаи назардан услубий хато қўпол хатолар сирасига 
киради. Услубий хатога йўл қўйилган иншонинг мазмуни чуқур бўлиши 
мумкин эмас. Шунинг учун ҳам иншода бирорта услубий хатога йўл 
қўйилган бўлса ҳам унга “5” (беш) баҳо қўйилмайди. 
Имло хатолари ўқувчининг грамматик саводхонлик даражасини 
англатади. Бу хил хатонинг кўпайиб кетиши ўқувчининг морфология ва 
синтаксисга доир грамматик қоидаларни яхши ўзлаштирмагани ва 
сўзларнинг ёзилиш ҳолатини билмаслигидан далолат беради. Бу хил 
хатоларга йўл қўймаслик учун ўқувчи сўз, қўшимча, сўз бирикмалари ва 
қўшма гапларнинг ёзилишига доир қоидаларни пухта ўзлаштириб, уларни 
исталган вазиятда қўллай биладиган бўлиши керак. 
Тиниш хатолари ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлиб, ҳамма вақт фақат 
пунктуацияни англатиб қолмай, баъзан грамматик қоидаларни ҳам 
билдиради. Чунончи, эргашган қўшма гаплар, кўчирма гаплар, қўшоқ сўзлар 
ёзилишига доир ҳолатларда қўлланилиши керак бўлган қўштирноқ (“”) ва
чизиқча (–) тинишнинг эмас, балки грамматиканинг тадқиқот манбаи 
ҳисобланади. 
Адабиёт бўйича ўтказиладиган ҳар қандай ёзма ишда, жумладан
иншода ҳам ўқувчилар йўл қўядиган хатолар дидактик характерига кўра, 
икки турли бўлади: а) қўпол хатолар; б) қўпол бўлмаган хатолар. 


43 
Қўпол хатолар ўқувчининг муайян грамматик қоидаларни 
билмаслиги, у ёки бу сўзнинг қандай ёзилиши зарурлигидан хабарсизлиги 
сабабли йўл қўйиладиган хатолар бўлиб, иншонинг баҳосига салбий 

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling