45
Адабиётлар:
1. Богданова О. Ю., Леонов С. А., Чертов В. Ф. Методика преподавания
литературы. –Москва: «Academa», 2004.
2. Долимов С. Таълимий баён ва иншо. –Т.: «Ўқитувчи», 1968.
3. Долимов С, ва бошқалар. Адабиёт ўқитиш
методикаси, -Т.:
«Ўқитувчи», 1967. 215-бет.
4. Йўлдошев Қ., Мадаев О., Абдураззоқов А. Адабиёт ўқитиш
методикаси. –Т.: «Университет», 1994.
2-мавзу. АДАБИЁТ САБОҚЛАРИДА ПЕДАГОГИК ҲАМКОРЛИКНИ
ЙЎЛГА ҚЎЙИШ
Ҳозирги даврда педагогик ҳамкорлик деган тушунча олдинги
вақтдагиларга нисбатан бир қадар кенгроқ маънода қўлланилишига
тингловчилар диққати тортилади. Агар олдинлари таълим-тарбия жараёни
учун ўқитувчи билан ўқувчи ёки талабаларнинг ҳамкорлиги етарли бўлса,
эндиликда бу тушунча ўқувчи ва талабаларнинг бир-бири билан ўзаро
ҳамкорлигини ҳам ўз ичига олмоқда. Олий филологик
таълимда талабалар
ўқув кечимининг объектларигина эмас,
балки чинакам субъектлари
мақомига юксалган пайтдагина таълим кутилган самарани беради.
Замонавий таълим шундай уюштирилиши керакки, бу кечимда ҳар бир
талаба ҳам ўзи, ҳам бошқалар учун жавобгарлик ҳис қилсин. Индивиднинг
ютуғи жамоанинг ютуғига, мағлубияти кўпчиликнинг мағлубиятига
эврилсин. Амалий машғулот мобайнида тингловчилар бунга қандай
эришилиши юзасидан машқ қилиб кўрадилар.
Ҳар қандай ўқитиш жараёни ҳамиша таълимни бошқариш йўсини,
ўқитиш тизими ва ўқувчиларнинг ахборот (билим) ўзлаштириш тарзидан
юзага келади. Ахборот алмашиниш (педагогикада билим бериш ва олиш)
йўсинини, шартли равишда ахборотлар оқими тарзида тасаввур қилинса,
унинг қаёқдан қаёққа қараб йўналтирилганлиги
таълимнинг табиатини
белгилайди, деб айтиш мумкин. Яъни ўзлаштирилиши лозим бўлган
билимларнинг ўқитувчидан ўқувчига ё ўқитувчи билан ўқувчилардан
ўқувчиларга ёки ўқувчиларнинг ўзларидан уларнинг ўзларига қараб
йўналтирилиши таълимни амалга оширишнинг йўл ва усулларини
белгилайдиган омиллардир. Ҳозирги педагогика илми ўқувчиларнинг
ахборот (билим)ларни ўзлаштиришдаги иштирокига кўра ўқитиш
кечимининг уч тури мавжудлигини кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: