Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини


ҳошиясига бир тўғри чизиқ ( | ) билан; гапнинг нотўғри тузилиши илон


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/61
Sana15.02.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1199795
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   61
Bog'liq
6.3 Adabiy ta\'lim texnologiyasi

ҳошиясига бир тўғри чизиқ ( | ) билан; гапнинг нотўғри тузилиши илон 
изи ( ~~~ ) чизиқ ва ҳошияда ус. (услуб) билан кўрсатилади. Сўз нотўғри 
ишлатилган бўлса, катта чизиқ билан ўчирилади ва дафтарнинг 
ҳошиясига мн (мазмунан нотўғри) деб ёзиб қўйилади, бир сўз ҳадеб 
такрорланаверса, қавс ( ) ичига олиб қўйилади, гап бўлакларидан бири 
тушиб қолган бўлса, шу сўз ўрнида V белгиси ва ҳошияда уч нуқта (...) 
қўйилади, тушуниб бўлмайдиган ёки шубҳа туғдирадиган сўзлар бўлса, 
остига чизилади ва ҳошияда сўроқ (?) билан кўрсатилади. Бу 
белгилардан ташқари, ўқитувчи баён ва иншога қисқача мулоҳаза ҳам 
ёзади. Бунда ёзма ишнинг ютуқ ва камчиликлари кўрсатилади
5

Бевосита амалий қимматга эга бу хил фикрлар миллий таълим тизими 
тамомила янгиланиб кетган бугунги кунда ҳам қўлланилаётир.
5
Долимов С. Таълимий баён ва иншо. –Т.: “Ўқитувчи”, 1968. 101-бет. 


44 
Таниқли олим таъкидлаганидек, методика илми ва ўқитиш амалиётида 
иншода йўл қўйилган хатоларни белгилашнинг ўзига хос усуллари бордир. 
Аввало, ҳар қандай иншо қизил рангли ёзғичда текширилиши ва йўл 
қўйилган хатолар ўқувчиларга яққол кўриниб туриши керак. Чунончи, 
иншонинг услубий хатога йўл қўйилган ўрнига тўлқинли чизиқ чизилиб, 
ҳошияга “усл.” белгиси қўйилади. Имло хатоси тўғриланади, тўғриланган 
сўз ёки ҳарф тагига бир кўндаланг чизиқ, ҳошияга бир тик чизиқ 
тортилади. Тиниш хатолари ҳам тўғриланиб, тўғриланган белги тагига икки 
кўндаланг чизиқча тортилиб, ҳошия четига бир кўндаланг чизиқ 
қўйилади. Нотўғри қўлланган сўз тагига чизилиб, ҳошияга “мн” (мазмуни 
нотўғри) белгиси қўйилади. Шунда ҳар бир ўқувчининг иншода қайси 
турдаги хатога қанча миқдорда йўл қўйганлиги аниқ бўлиб туради. 
Адабиёт 
ўқитувчиси 
иншоларни 
текширишда 
ўқувчиларнинг 
хатоларини кўпайтириш ёки камайтириш йўлидан эмас, балки уларнинг 
ижодий ишини холис баҳолаш йўлидан бориши керак. Бунинг учун 
ўқитувчи қўпол бўлмаган хатоларга йўл қўйган ўқувчининг иншосини 
текширганда, қилинган хаторларни белгилаган ва тўғрилаган ҳолда ёзма 
ишнинг баҳосини пасайтирмаслиги керак.
Шунингдек, иншо ёзаётган вақтда хатоларни камайтиришга хизмат 
қиладиган ўқув воситаларининг олиб кирилиб, улардан фойдаланилишига 
имкон бериш керак. Чунончи, таълимий иншоларни ёздиришда мавзуга 
тегишли справочниклар, луғатлар, имло қоидаларидан фойдаланиш 
ўқувчиларнинг саводхонлигини кўтаришга хизмат қилади. Шунинг учун 
ҳам болаларга булардан фойдаланиш имконини бериш лозим. 
Айтиш керакки, ҳозирги адабий таълим амалиётида иншоларни 
баҳолаш диктантга қўйиладиган талаблар асосида олиб борилаётганлиги 
учун ҳам педагогик жиҳатдан адолатли эмас. Негаки, иншо катта фикрий 
зўриқиш ва атрофлича саводхонликни талаб этадиган юмушдир. Иншо ёзиш 
учун ўқувчи диктант ёзгандагидан бир неча баробар кўп ақлий-жисмоний 
куч сарфлайди.
Шунинг учун ҳам иншоларни баҳолашни бир қадар либераллаштириш 
зарурдир. Бизнингча, бир-икки имло, бир-икки тиниш хатоларга йўл 
қўйилган, услуби равон, мазмуни теран очилган иншога беш баҳо қўйиш 
мумкин. Битта услубий, икки-уч имло, икки-уч тиниш хатога йўл 
қўйилган, мавзу яхши очилган иншога тўрт баҳо қўйилади. Икки-уч 
услубий, тўрт-беш имло, тўрт-беш тиниш хатога йўл қўйилган иншоларга 

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling