тезис, далил, кириш, асосий қисм, хулоса каби тушунчаларни пухта
ўзлаштириб олиши зарур.
Мавзу - иншонинг нима ҳақда ёзилишини белгилайди ва у умумлашма
характерда, ўқувчи фикрига аниқ йўналиш беришни кўзда тутади.
Эпиграф – ижодий ишнинг асосий йўналишини белгилаб беришга
хизмат қиладиган сўз, ибора, жумла, мақол ёки парча. У бирор машҳур
шахснинг асаридан келтирилиши ҳам, ўқувчининг ўз фикри бўлиши ҳам
мумкин.
Режа иншо ёзишда ўқувчининг мавзу юзасидан билганларини муайян
тартибга солиш, ифодани чегаралаш ва таъсирчанлигини ошириш, фикрни
тизим ҳолига келтириш, муҳимни номуҳимдан ажратиш воситасидир. Ҳар
қандай иншо режа асосида ёзилиши шарт. Негаки, режасиз ёзилган
иншонинг боши-кети бўлмайди. Иншо режасининг ҳозир ўқитиш
амалиётида бўлгани каби содда ёки мураккаб каби икки турдан қайси
бирида бўлиши ҳеч ким томонидан мажбурий тарзда белгиланмаслиги
лозим. Режанинг қайси туридан фойдаланилганлик иншонинг савиясига
қўйиладиган баҳога таъсир кўрсатмаслиги керак. Ўқувчи ушбу иншода
билдирмоқчи бўлган фикрларини тартибли равишда ифодалаши учун,
қандай бўлсада, албатта, режа тузиши керак. Режа ўқувчини иншо ёзиш
давомида мақсадли фикрлашга йўналтирса, ўқитувчига ўқувчининг
фикрлаш йўсини қандай кечганини билиш ва холис баҳолаш учун ҳам
зарурдир.
Тезис ижодий иш мобайнида илгари сурилиши кўзда тутилган асосий
фикр ва фикрлар йиғиндиси бўлиб, ўқувчи уни олдиндан тасаввур қилиши
ва иложи бўлса, қоралама қоғозга ёзиб қўйиши мақсадга мувофиқ бўлади.
Далил – ўқувчининг ўз қарашларини асослаш ва баён этилажак асосий
фикрнинг тўғрилигини исботлашга хизмат қиладиган маълумот ва
воситалар йиғиндиси. Ўқувчи иншода ўзи билдирган ҳар бир фикрга
ўрганилган асар ёки мавзуда талаб этилган ҳаётий ҳодисадан далил топишга
ўрганиши керак.
Кириш – ёзма ишнинг зарурлиги, мавзунинг долзарблиги ва зарурлиги
нимадан иборат эканлиги кўрсатилиши кўзда тутилган, иншода гап нима
ҳақда бориши изоҳлаб бериладиган ижодий унсур. “Кириш” қисмининг
миқдори кўпи билан иншо умумий ҳажмининг 10 фоизидан ошмаслиги
мақсадга мувофиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |