Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қЎҚон давлат педагогика институти


Ижтимоий педагогика предмети ва об‟екти


Download 272.47 Kb.
bet44/67
Sana01.04.2023
Hajmi272.47 Kb.
#1318386
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   67
Bog'liq
ИЖ МОС МАЖМУА

Ижтимоий педагогика предмети ва об‟екти
Агарда биз ижтимоий педагогика моҳиятини унинг объект ва предметини қиёслаш орқали аниқламоқчи б ўлсак қуйидаги ҳолат келиб чиқади. Педагогиканинг ҳам, ижтимоийпедагогиканинг ҳам объекти- бу бола, бироқ ўрганиш предметлари турлича. Педагогиканинг органиш предмети болани тарбиялаш қонуниятлари ҳисобланса, ижтимоий педагогиканинг предмети еса болани ижтимоийлаштириш қонуниятларидир. Шу сабабли ижтимоий педагогика жамиятни ва ижтимоий муносабатларни ўрганади, ҳамда инсонлар бир-бирлари билан қандай муомалага киришишларини, нима учун бир гуруҳга бирлашишларини ва жамиятнинг бошқа ижтимоий масалаларини аниқлашга ҳаракат қилади. Шунингдек у бу муаммоларни ижтимоий педагогика вазифаларига мос равишда ўрганади. Бугунги кунга келганда ижтимоий педагогика мустақил фан сифатида фаолият кўрсатмоқда. Жамият ўзининг қурилишига кўра турли хилдаги ўзаро боғланган ва ўзаро таъсир етувчи ижтимоий институтларга ега. Ижтимоий институт – инсонлар жамиятдаги ҳаётинингтарихан мураккаб шаклда ташкил етилганлиги ва тартибга солинганлигини ўрганади. Худдиана шулар орқали бола жамият меъёрлари ва аҳлоқ қоидаларини ўзлаштиради. Шундайижтимоий институтларни ижтимоийлашган институт деб номлаш мумкин ва буларга оила,таълим, маданият ва дин кабилар киради.
Оила – ижтимоийлашишнинг етакчи институти, бу орқали бола асосий ижтимоий билимни егаллайди, аҳлоқий моҳирлик ва кўникмани олади, маълум баҳо ва енг юксак мақсадқилишни ўзлаштиради, ҳаётида нима керак бўлса шу жамиятдан олади.Таълим – талим орқали бола бу жамиятга ҳукмронлик қилаётганларни баҳолай олади.Таълимда билим олиш жараёнида, у нафақат ривожланади, балки жамиятдаги ҳаётга мослашади.Маданият – бу шундай ижтимоий институтки, инсоният ўзи учун яратилганмоддий ва маънавий бойликларни танлайдиган маскан. Болага унинг шаклланишжараёнида адабиёт, мусиқа, расм, оммавий ахборот воситалари ва бошқаларнинг таъсиритегади. Дин – ижтимоий институт сифатида мураккаб ижтимоий кўринишга ега. Бир бутунича тизимда алоҳида тасаввур, сезги, ибодат ҳаракатлари, ташкилотлар ва сиғинувчиларнинг турли хил бирлашмалари мавжуд. Доимий ахлоқий қадриятлар, ислом, христиан (яқинларга севги ва ғамхўрлик, ҳалоллик, чидамлилик, яхшилик, меҳр-мурувватлилик ва б), диний байрам ва анъаналар, диний мусиқа ва бошқалар боланинг жамиятдаги аҳлоқий меъёрлари таъсир етиши мумкин.Боланинг жамиятга чиқиш чизмаси – социализация (ижтимоийлашуви) Фан сифатида ижтимоий педагогика хусусиятларини тушуниш учун у нимани ўрганишини аниқ объекти ва мавзуи. Биз уларни бу янги илмий соҳа ажралиб чиққан педагогика билан солиштиришда аниқлаймиз. Ёдимиздаки, педагогикани ўрганиш объекти – бола, мавзуи еса бола тарбияси ва таълими қонуниятлари ҳисобланади.Унда ижтимоий педагогика объекти бўлиб ҳам бола, уни ўрганиш мавзуи еса бола ижтимоийлашуви (социализацияси) ҳисобланади. Ижтимоий педагогиканинг педагогика ва социология билан ўзаро таъсири чизмаси

Download 272.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling