Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими


 Бошқарув фаолиятида, персонални ривожлантириш, мотивация


Download 1.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/36
Sana02.04.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1321542
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   36
Bog'liq
Soft skills

 
3. Бошқарув фаолиятида, персонални ривожлантириш, мотивация 
килишда Soft-skills нега муҳим саналади?
Замонавий дунёда ва яқин келажакда таълим олиш, ҳаётий муҳим 
эҳтиёжлар учун зарур даромадга эга бўлиш ва хизмат пиллапояларидан 
юқорилаб бориш (ўсиш) учун аввало меҳнат бозорида рақобатбардош кадр 


19 
бўлишнинг асосий шарти бўлган келажак компетенцияларини эгаллаши 
талаб этилади. 
Карнеги Мелон фонди ва Стэндфордс тадқиқот институти илмий 
хулосаларига кўра, «Fortune 500» топ-рўйхатига киритилган компаниялар 
раҳбарларининг муваффақиятга эришишига 75 фоиз ҳолатда “soft skills”, бор-
йўғи 25 фоиз ҳолатда эса “hard skills” компетенциялари асос бўлган. 
Олимларнинг эътироф этишича, муваффақиятга эришишда “юмшоқ” 
компетенциялар касбларнинг тури ва мураккаблигидан қатъий назар асосий 
рол ўйнаган
12

Шу сабабли айни пайтда ўтказилган сўровларда 77 фоиз раҳбарлар “soft 
skills” – “юмшоқ” компетенциялар бугунги кунда долзарблиги ва муҳимлиги 
жиҳатдан “hard skills” - индивидуал касбий “қаттиқ” билим, малакалардан 
устун эканини таъкидлашган. 
Айнан шунинг учун ҳам “soft skills” атамаси тез ўзгараётган дунёда 
инсон учун энг муҳим бўлган компетенциялар мажмуи сифатида оммавийлик 
касб этмоқда.
Бу борада Халқаро экспертлар томонидан юзлаб мақолалар эълон 
қилинмоқда ва уларда бир-бирига яқин бўлган қарашлар илгари 
сурилмоқда
13
. Жумладан, уларнинг айримларини келтирамиз: 
«…юмшоқ малакалар» — бу шахсий сифатлар бўлиб, инсон учун 
бошқалар билан самарали ва уйғун фаолият олиб боришига имкон яратади» 
«…иш берувчилар учун нафақат касбий билимлар муҳим, балки таълим 
муассасасида таҳсил давомида берилмайдиган шахсий сифатлар ҳам жуда 
аҳамиятлидир. Агар ишчи ходимлар креативлик, масъулият, муомила 
маданияти каби сифатлар мавжуд бўлса, бу иш самараси ва натижасига 
албатта, ижобий таъсир ўтказади. Айнан шу коппетенциялар мажмуаси бугун 
«юмшоқ кўникмалар» яъни, “soft skills”, деб аталмоқда.” 
«…”Soft skills” ишчи касбнинг ўзига эмас, ҳаётий тажриба ва 
билимларга тааллуқли шахсий кўникмалардир. Шахслараро мулоқот 
кўникмалари, ҳаётий тажрибалар, ижтимоий билимлар, XXI асрнинг 
замонавий билимлари мажмуидир”. 
“Роботларда ҳозирча “soft skills” мавжуд эмас. Улар танқидий фикрлай 
олмайди, жамоада ишлаш қобилиятига эга эмас, ўз ишини онгли равишда 
ташкил эта олмайди, ижодкорлик хислати йўқ. Шунинг учун ҳам келгусида 
айнан шу компетенцияларни эгаллаган, ўрганган ва ўзлаштирган кадрлар 
рақобатбардош бўлади. 
12 Исследовательский центр Карнеги Мелона и Стэнфордский исследовательский институт. «Career Services Central». Наньянский 
технологический университет - Nanyang Technological University - специализируется на научном и инженерном обучении. 
13
Анастасия Баландина, РАНХиГС. 
На ГФ обсудили вызовы образовательных программ для подготовки лидеров цифрового 
мира
 (13 
января 
2017). 
Эльмира 
Максудова. 
Soft 
skills 
для 
IT. 
Что 
важнее: 
знать 
Java 
или 
уметь 
договариваться?
. vc.ru (1.06.2018).
Владимир Васильев. 
Soft skills: гибкость, а не мягкость
. — 2017. — 11 сентябрь. Лайк М. Спенсер, 
Сан М. Спенсер. Компетенции на работе. Модели максимальной эффективности работы. — John Wiley & Sons, Inc., 1993. — 384 с. — 
ISBN 0-471-54809. Наталья Гордеева. 
«Бизнес-среда становится сегодня очень динамичной». Интервью: Игорь Бондарь (CEO 
WOODROOT) о том, как Soft Skills помогают быть успешным в меняющемся мире
// Коммерсант.Юг России. — 2017. — 28 апрель. 
Ольга Суховейко, РАНХиГС. 
На Гайдаровском форуме обозначили направления развития управленческих кадров России в сфере 
государственной службы
 (14 января 2017). Редакция сайта АСИ. 
Традиционный рабочий уже конкурирует на рынке труда с роботами, 
программами и бактериями
. Агентство стратегических инициатив (2 Ноября 2015). Валерия Давыдова. 
Cлушать, говорить и 
договариваться: что такое soft skills и как их развивать
 // T&P. 


20 
Ушбу малакалар талаб қилмайдиган, автоматлаштирилиши мумкин 
бўлган қолган барча касбларга эса инсон ресурслари керак бўлмайди, улар 
автоматлаштирилади, роботлаштирилади, рақамлаштирилади
14
” 
Шу билан бирга “юмшоқ” малакаларни талқин этишда икки хил 
ёндашув устворлик касб этмоқда. Бир гуруҳ экспетрлар “юмшоқ 
малакалар”ни инсон аслияти ва характерида табиатан мавжуд бўлган ва ҳаёт 
давомида орттириб бориладиган шахсий фазилатлар, кўникмалар мажмуи 
сифатида талқин этса, иккинчи гуруҳ олимлар уни қўшимча равишда 
ўргатиладиган ва ўрганиладиган (таълим муассасасида) билим, малака, 
кўникмалар мажмуи сифатида қабул қилади ва шу нуқтаи назардан 
ёндошмоқда
15

Шу боис “soft skills” атамаси мазмунан ва мантиқан яхлит маънони 
ўзида мужассам этган таъриф ва таснифга эга бўлиши ва айнан шу нуқтаи 
назардан талқин этилиши мақсадга мувофиқдир. 
Эълон қилинган мақолалар ва материалларни, тадиқотчиларнинг 
(Абашкина О., Баринова О.В., Гайдученко Э., Марушева А., Давидова В., 
Жадко Н.В., Чуркина М.А., Иванова Д., Канардова И., Клюковская И., 
Мирошниченко А.Н., Новикова А.М., Чошанова М.А., Павлова Э., Портленд 
Ю., Соснитская О., Татаурсчикова Д., Шипилова В., Чуланова О.Л.) илмий 
ва амалий ёндашувларини таҳлил қилган ҳолда “soft skills” атамасига 
қуйидаги таърифни энг мақбул вариант сифатида қабул қиламиз: 
“Soft skills” - «юмшоқ малакалар» — бу иш жараёни ва ишлаб 
чиқаришда юқори самарадорликка эришиш имконини берадиган, муайян 
касб эгалари фаолиятида муваффақиятни таъминловчи ноакадемик, устқурма 
билим, малака ва кўникмалар мажмуидир. 
Замонавий дунёда муваффақиятга эришаётган барча тадбиркорлик 
субъектлари, компаниялар аллақачон персонални ривожлантиришга 
қаратилган таълим, ўқитиш, ўргатиш тизими айнан шу жиҳатга эътибор 
қаратган ҳолда ҳаётга татбиқ этмоқда. 
14
Сергей Гурев. Учёный экономист, профессор экономики парижской Школы политический наук. Источник: Forbes.kz. 11 
ноября 2019. 
15 Soft skills: гибкость, а не мягкость. https://newtonew.com/opinion/soft-skills-gibkost-a-ne-myagkost. Максим Гришаков, 
коммерческий директор Яндекс. Сергей Мацоцкий, совладелец и председатель правления группы компаний IBS. Герман Греф, 
председатель правления Сбербанка России. 


21 

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling