Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими


Хулоса қилиб айтганда, профессионал таълимда компетенциявий


Download 1.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/36
Sana02.04.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1321542
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   36
Bog'liq
Soft skills

Хулоса қилиб айтганда, профессионал таълимда компетенциявий 
ёндашувни жорий этиш масаласини касбий тайёргарликнинг муҳим 
таркибий компоненти, билим, кўникма, малакалар ҳамда шахсий 
сифатларнинг интеграллашувини таъминловчи ўзак қисми сифатида 
талқин этишимиз лозим. Чунки компетенциявий ёндашув – бу натижага, 
самарага қаратилган таълим сифатида бугунги замонавий таълим 
технологияларининг асосий парадигмасидир. 
Бунда “қуруқ билим олиш”, “амалиётдан узилиб қолиш”га йўл 
қўйилмайди, пировард натижада ўқувчида реал иш ўрни талаб қиладиган 
зарур компетенциялар шакллантирилади. Айнан шу жиҳат профессионал 
таълимга 
компетенциявий 
ёндашувнинг 
муҳимлик 
даражасини 
белгилайди. 
Компетенциявий ёндашувга асосланган таълим – ўқувчиларда 
эгалланган билим, кўникма ва малакаларини ўз шахсий, касбий ва ижтимоий 
фаолиятларида амалий қўллай олиш лаёқатини шакллантиришга 
йўналтирилган таълимдир
5

Таъбир жоиз бўлса, айтиш мумкинки, ХХ асрда ўқиш, ёзишни 
билмайдиган одам саводсиз, дейилган бўлса, ХХI асрга келиб ўқиб-
ўрганганларини амалда қўллай олмайдиган одам саводсиз бўлади. 
Профессионал таълимда эса мутахассисга қўйилган бирламчи талаб бу - 
ўрганган билимини амалиётда қўллай олиш малакасига эга бўлишдир.
Шунинг учун ҳам бу ҳолат таълимда компетенциявий ёндашувни жорий 
этиш заруриятини юзага келтиради. 
2. Soft-skills кўникмалари нима?
5
Собиров, Дилшод. Информатика фани дарсларида компетенциявий ёндошувга асосланган таълим / Дилшод Собиров, К. А. 
Искандаров. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2016. — № 29.3 (133.3). — С. 31-32. — URL 
https://moluch.ru/archive/
 
133/37855/ (дата обращения: 26.08.2020).


16 
Айни пайтда таълим соҳасидаги нуфузли Халқаро экспертлар
6
томонидан таълим тарбия жараёнига икки хил компетенцияларни уйғун 
жорий этиш таклиф этилмоқда. Булар: “Hard skills - (инглиз. “қаттиқ” малака) 
касбий компотенциялар ҳамда “Soft skills” - (инглиз. “юмшоқ”, 
“мослашувчан” малака) универсал (умумий) компетенциялар
7

“Hard skills” - малака даражасини аниқлаш ва ўлчаш мумкин бўлган 
билимлар мажмуи сифатида (матнни компьютерда териш малакаси, 
автомобилни бошқариш кўникмаси, инглиз тилида гапириш, математик 
билим, компьютер дастурларидан фойдаланиш кўникмаси), “soft skills” аниқ 
ва умумий ўлчов бирлигига эга бўлмаган мослашувчан, эгилувчан малакалар 
(креативлик, жамоада ишлаш кўникмаси, ҳиссий барқарорлик, масъулият
ташаббускорлик ва ҳок) сифатида қайд этилмоқда. 
“Hard skills” - “қаттиқ” малакага эга бўлиш учун муайян касб бўйича 
аниқ билим зарур бўлади ва бу кўникмаларнинг мавжудлиги имтиҳон 
ўтказиш орқали аниқланади. 
“Soft skills” - “юмшоқ” компетенциялар (ижодкорлик, мулоқотга 
киришиши лаёқати, жамоада ишлаш қобилияти, қатъиятлилик, танқидий 
фикрлаш ва ҳок.) эса кўп ҳолларда инсон характери ва ҳаётий тажрибасига 
бевосита боғлиқ бўлганлиги сабабли шахсий фазилат, хислат, қобилият 
сифатида ҳам талқин этилади
8
.
“Soft skills” тушунчаси тадқиқот предмети (объекти) сифатида илмий 
муомалага кириши илк марта 
1959—1972 йилларда 
АҚШ армияси шахсий 
таркибини тайёрлаш жараёнидаги ислоҳотлар билан боғлиқ. Аскарларнинг 
шахсий 
ва 
жанговор 
компетенцияларини 
шакллантириш 
бўйича 
тадқиқотларга раҳбарлик қилган психолог, эҳтиёжлар назарияси муаллифи, 
мавзулар бўйича апперцептив тестларни баҳолашнинг янги методикасини 
ишлаб чиққан профессор Дэвид Макклэланд АҚШ давлат департаменти 
химатига ходимларни танлаш жараёнида илк марта “юмшоқ” (soft) 
компетенциялар ва уларни баҳолаш тушунчасини қўллайди. (9). 
XXI асрга қадар таълим тизимида ёшларга асосан “hard skills” – “қаттиқ” 
малака даражасини беришга эътибор қаратиб келинди. Яъни, муайян касбни 
пухта эгаллаш, унинг сир-асрорларини тўлиқ ўзлаштириш – шахснинг етук 
мутахассис эканлигини белгиловчи асосий фактор сифатида қайд этилган. 
XXI аср педагогикаси эса замонавий дунёда бу хислатларнинг етарли 
эмаслиги, эндиликда тафаккурни ривожлантириш, креатив макон, муҳит, 
креатив шахс, креатив маҳсулот яратишга бўлган эҳтиёж асосида иш тутиш 
лозимлигини уқтирмоқда. 
Халқаро экспертлар томонидан тақдим этилаётган тадқиқотларда ўрта 
бўғин мутахассисларининг меҳнат бозоридаги рақобатбардошлиги ва креатив 
компетентлилигини 
ошириш, 
профессионал 
таълим 
жараёнини 
6
Михаэль Альбрехт - глава подразделения рекрутмента BMW Group. Хельмут Вагнер - декан факультета Studium Generale Мюнхенской высшей 
школы прикладных наук. Беттина Бартковяк - (Bettina Bartkowiak) - эксперт по вопросам рекрутинга и кадровой политики. Me Илья Биндюк - директор 
платформы Expert. Валерий Остринский, Светлана Толкачева программа Executive МВА Евразийская школа менеджмента (EMAS). 
7 «Что такое hard и soft skills?», Ольга Биккулова, специалист Центра "Гуманитарные технологии". https://proforientator.ru/. ИВК. https://www.mental-
skills.ru/synopses/soft-skills-i-nard-skills-v-chem-raznitsa.html.  
8
Владислав Шипилов - предприниматель, бизнес-тренер, основатель «SBA University». Эльмира Максудова. Soft skills для IT. Что важнее: знать Java 
или уметь договариваться?. vc.ru (1.06.2018). 


17 
лойиҳалаштиришда 
“юмшоқ” 
компетенцияларни 
шакллантиришнинг 
методик таъминотини яратиш механизмларини такомиллаштириш каби 
йўналишларда ўз аксини топмоқда
9
.
Бир қатор нуфузли тадқиқот марказлари
10
ўз ҳисоботларида замонавий 
профессионал 
таълим 
мазмунини 
“юмшоқ” 
компетенцияларни 
шакллантиришга йўналтириш ва модернизациялаш, компетенцияларга 
асосланган инновацион таълим муҳитини яратиш, ёшларда ностандарт 
тафаккур тарзи ва креативлик хислатларини шакллантириш заруратини 
эътироф этиб, бу жараённинг педагогик, методологик ва илмий-назарий 
асосларини тақдим этмоқда. 
АҚШнинг Гарвард университетида ташкил этилган “Career Services” 
маркази томонидан малакали мутахассиснинг касбий компетентлилигини 
белгиловчи мезонлар сифатида ностандарт тафаккур тарзи, Сингапурнинг 
Нанъян технология университети Бизнес мактабида креатив қобилиятлар 
муҳим омиллар қаторида санаб ўтилган.
Бутунжаҳон Иқтисодиёт форуми эълон қилган 2020 йил учун энг муҳим
10 та билим, кўникмалар рўйхатида айнан “юмшоқ” компетенцияларга кенг 
ўрин берилганлиги ҳам ана шу эҳтиёжнинг муқаррар эканидан далолат 
бермоқда
11
.
Қуйида 2015 йилга нисбатан 2020 йилда устиворлик касб этган 
компетенцияларнинг кетма-кетлиги тасвирланган таққослама жадвалини 
келтирамиз: 

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling