Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими
Download 1.42 Mb. Pdf ko'rish
|
Soft skills
- Bu sahifa navigatsiya:
- МАЪРУЗА МАТНЛАРИ 1 Мавзу: Келажак компетенциялари ва Soft-skills. Ҳаётий ва мослашувчанлик сифатларини муҳим ва таянч билим, кўникмалар
- 1. Профессионал таълимга компетенциявий ёндашув.
13 МАЪРУЗА МАТНЛАРИ 1 Мавзу: Келажак компетенциялари ва Soft-skills. Ҳаётий ва мослашувчанлик сифатларини муҳим ва таянч билим, кўникмалар сифатида белгиланиши. Режа: 1. Профессионал таълимга компетенциявий ёндашув. 2. Soft-skills кўникмалари нима? 3. Бошқарув фаолиятида, персонални ривожлантириш, мотивация килишда Soft-skills нега муҳим саналади? Таянч сўз ва иборалар: тенденция, таълим-тарбияда инновация, модернизация, компетенциявий талаблар, компетенциявий ёндашув, компетенция, компетентлик, касбий компетенция, махсус компетенция, компетенция даражаси, инновацион технологиялар. 1. Профессионал таълимга компетенциявий ёндашув. Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2019 йил 6 сентябрдаги “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ- 5812-сон Фармони профессионал таълим тизимида сифатли кадрлар тайёрлашнинг устивор йўналишлари бўйича амалий тадқиқотлар ўтказишни талаб этмоқда. Бунинг учун мамлакатимиздаги меҳнат муносабатлари тадрижий босқичларини белгилаш, иш берувчилар томонидан мутахассисларга қўйилаётган малака талабларини пухта ўрганиш асосида яқин келажакда меҳнат бозорида қандай кўникамалар, касбий малакаларга эга кадрларга эҳтиёж юқори бўлишини аниқ белгилаб олиш зарур бўлади. Етакчи илмий-тадқиқот институтлари экспертлари бугунги даврнинг энг характерли жиҳати сифатида бундан буён касб ва мутахассисликлар даврийлигида барқарорлик бўлмаслигини таъкидламоқда. АҚШнинг Гарвард университети олимларининг фикрича, яқин 10 йилда ҳозир амалда бўлган касбларнинг Россияда 25 фоизи, Канадада 40 фоизи, Эфиопияда 70 фоизи мавжуд бўлмайди. 2030 йилга келиб, 400 млн.дан 800 млн.гача одамлар ўз иш ўринларини бутунлай йўқотади ва улар ўрнини роботлар эгаллайди. 2030 йилда ҳозирда мавжуд 57 та касб батамом йўқолади. 2020 йилда 186 та мутлақо янги касб-мутахассисликлар пайдо бўлади. Эндликда битта касбни эгаллаш ва умрбод шу касб билан шуғулланиш ва унга асосий даромад манбаи сифатида таянишнинг амалда имкони бўлмайди. Шу сабабли айни пайтда Швейцияда 62 фоиз, Германияда 42 фоиз, Россияда 15 фоиз катта ёшдаги одамлар мавжуд талаб ва эҳтиёждан 14 келиб чиқиб, меҳнат бозорига мослашиш мақсадида бошқа касб ўрганиш учун қайта таҳсил олмоқда. 1 . Ўз навбатида эндиликда тез ўзгарувчан касбларни эгаллаш учун замонавий компетенцияларни эгаллаш ва “Ҳаёт давомида таълим” олишга тўғри келади. Айнан “Ҳаёт давомида таълим олиш” принципининг устиворлик касб этиши, компетенциявий ёндашув асосида зарур билим, кўникма ва малакаларни (эркинлик, ижодий ёндашув, креативлик, тез ва тўғри қарор қабул қилиш, ташаббускорлик, танқидий фикрлаш ва ҳок.) эгаллаш келажакда устивор аҳамият касб этишини англатади. Таълимда компетенциявий ёндашув персоналнинг профессионал ва шахсий компетенцияларини уйғун ҳолда ривожлантириш ва таълим самараси, натижасини аниқ белгилашни кўзда тутувчи педагогик-психологик жараёнларни ўз ичига қамраб олади. Компетенциявий ёндашув асосида ўқитишни ташкил этиш учун эса аввало, мазкур жараёнларни педагогик, касбий рефлексия қобиғида таҳлил этиш, илмий асослаш, компетенциявий ёндашувнинг аниқ концепциясини ишлаб чиқиш, соҳага оид тушунча, шакл ва методларни яратиш (маҳаллийлаштириш) зарур бўлади. Бунда шахснинг индивидуал регуляцияси - ўз-ўзини тарбига солиши ва бошқаришининг педагогик-психологик аспектларини, устивор йўналишларини детерминациялаш, инсон шахсига субъект, индивид сифатида интегратив ёндашув ҳам муҳим аҳамият касб этади. 2 Илмий-педагогик, психологик манбаларда берилишича, компетенция, Download 1.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling