“РАДИОТЕХНИКА ВА АНТЕННАЛАР” ФАНИ ЎҚУВ ДАСТУРИ
I. ФАННИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ.
“Радиотехника ва антенналар” фанини ўқитишдан мақсад ўқувчиларда
радиотехника ва антенна қурилмалари, сигналлар, уларнинг турлари хакида умумий
тушунчалар бериш, радиотехника ва антенна қурилмалари уларнинг турлари ҳар - хил
схемалари тўғрисидаги маълумотлар билан таништириш. Радиотехника элементлари
ишлаш принциплари тўғрисида қўшимча маълумотлар бериш. Радиотўлқинларнинг
тарқалиши ва уларда рўй берадиган жараёнлар тўғрисида маълумот бериш.
Радиосхемаларда содир булаетган процессларнинг физик моҳиятларини тушунтуриб
бериш, радиоаппаратлар ва уларнинг алохида узел хамда элементларини тушунтириб
бериш.
II. ФАННИНГ КВАЛЛИФИКАЦИОН ТАСНИФИ
Фанни ўрганиш жараёнида ўқувчилар қуйидаги билимларни эгаллайдилар:
Электр ва магнит ҳодисалар ;
Радиотехникага оид бўлган барча физик қонун-қоидалар ;
Радиотехник элементларнинг схемаларда белгиланиши ;
Радиотехник элементларнинг вазифалари;
Электр токидан фойдаланиш вақтида техника хавфсизлиги қоидалари.
Ўқувчи фанни ўқиб тугатгандан сўнг қуйидаги кўникмаларга эга бўлиши керак:
Электр ва магнит ҳодисалардан фойдаланишни билиш;
Радиотехникага оид бўлган барча физик қонунларни амалда ишлата олиш;
Радиотехник схемаларни тўғри ўқишни билиш;
Радиотехник элементларни тўғри танлай олиш;
Ўлчов асбоблари ва қурилмаларини танлаш.
Техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш.
III. ФАНЛАРАРО ЎЗАРО АЛОҚА
Ўқув курси умумтаълим ва умумкасбий фанлари: математика, физика,
электротехника асослари ва микроэлектроника, электрорадиоматериаллар электрорадио
улчашлар фанлари базасига таянган ҳолда олиб борилади.
Мавзу тақвим режасини тузишдан аввал ўқитувчи ушбу фаннинг бошқа фанлар
билан боғлиқлигини ҳисобга олиши керак .
116
Do'stlaringiz bilan baham: |