12-мавзу: Мобиль телефонларининг доимий хотира қурилмалари ва уларнинг
вазифалари
Мобиль телефонларниинг ички ва ташқи хотира манбаилари, MicroSD, MiniSD ва бошқа
турдаги ташқи хотира манбалари.
4. Ўқитиш усуллари
Оғзаки,амалий,кўргазмали ва бошқалар.
Эслатма.
Ўқитувчи мавзуни мақсадидан келиб чиққан ҳолда дарс ўтиш
усулларини ўзи танлайди ҳамда янгиликларни қўллаш ҳуқуқига эга.
Баҳолаш тизими. Ўқувчиларни билими, кўникма ва малакаларини баҳолаш Олий
ва ўрта маҳсус, касб-ҳунар таълими Маркази томонидан тасдиқланган «Академик лицей
ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари билими, кўникмалари ва малакаларини назорат
қилишнинг тизими тўғрисида»ги Низом асосида амалга оширилади.
Фанни ўзлаштириш чоғида дарслик, ўқув қўлланмалари, маъруза матнлари ва
уларнинг электрон версияларидан, шунингдек маълумот олишнинг интернет тизимидан
фойдаланилади.
Фанни ўрганишда машғулотларнинг қуйидаги турларидан фойдаланилади: маъруза
машғулотлари, амалий машғулотлар, фан мазмунига тегишли ўқув материалларини
мустақил ўрганиш.
Фанни ўтишда кластер, Т-схема, эссе, гуруҳий иш, тушунчалар жадвали ва х.к.
каби педагогик технологиялардан фойдаланилади. Маърузалар PowerPoit дастури
ёрдамида тузилган презентация шаклида ўтилади.
Ўқув фанини яхши ўзлаштириш учун уни баён этиш чоғида фаол ўқитиш
усулларидан (муаммоли ҳолатлар ҳосил қилиш, жамоавий тафаккур фаолиятини ташкил
этиш, шахсий топшириқлар бериш), информацион технологиялардан, слайдли
фильмлардан фойдаланиш, мобиль алоқа тизимларининг таркибий элементлари ва
қурилмаларини намойиш этиш кўзда тутилган.
Талабаларда амалий кўникмаларни ҳосил қилиш ва мустаҳкамлаш учун амалий
машғулотлар топшириқларини ва уй вазифаларини бажариш чоғида электрон ҳисоблаш
техникасидан кенг фойдаланишга эътибор берилади.
Ўқув фанининг талабалар томонидан ўзлаштирилиши оралиқ назоратлари (семестр
давомида икки марта) ва якуний назорат тадбирларини ўтказиш орқали амалга
оширилади. Оралиқ ва якуний назоратлар мос равишда фаннинг айрим бўлимлари ёки
барча бўлимлари бўйича ёзма иш ёки тест саволлари кўринишида ўтказилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |