69
Курснииг мақсади ва масалалари. Курснинг йўл ҳаракати
хавфсизлигини
таъминлашдаги тутган ўрни. Ҳайдовчининг йўл ҳаракати шароитларидаги хатти-ҳаракати.
Тўғри хулоса чиқариш ва уни тадбиқ этиш. Кўп учраб турадиган йўл-транспорт
ҳодисалари ва ҳайдовчининг ҳолатлари. Ҳодисани ўрганиш ва унинг хусусиятлари.
15-мавзу. Автомобилни бошқариш жиҳозларидан фойдаланиш техникаси
Ҳайдовчининг иш ўрни, унинг жиҳозланиши. Асосий бошқарув жиҳозлари ва
уларнинг жойлашуви. Ҳайдовчини автомобилда тўғри ўтириши ва ундан ташқарига
чиқиши. Ҳайдовчининг иш ўрнидаги ҳолати. Ўриндиқ, хавфсизлик тасмаси ва орқани
кўрсатадиган ойнани мослаштириш. Қўлнинг рул чамбарагидаги ва оёқнинг педалдаги
ҳолати. Ўт олдириш, двигателни ҳавонинг ҳар хил температурасида қиздириш ва
тўхтатиш. Қўзғалиш олдидан йўл шароитини баҳолаш, огоҳлантириш ишораларидан
фойдаланиш. Автомобилни жойидан қўзғатишда, тезликни оширишда ва тўхтатишда
бошқарув жиҳозларидан кетма-кет фойдаланиш. Пастки узатмадан юқори узатмага ўтиш.
Маневр вақтида рул чамбарагини бошқариш усули. Ўнг ва чап қўллар
билан кетма-кет
ушлаб рул чамбарагини бошқариш. Бир қўл билан бошқариш усули. Ҳайдовчининг
манёвр вақтидаги тез бажариши керак бўлган ҳолатлари.
Амалий машғулот
Автомобилга ўтириш, ундан чиқиш, иш ўрнини тайёрлаш, двигателни ўт
олдиришни ўрганиш. Қўлларнинг
рул чамбарагидаги, оёқларнинг педалдаги ҳолатини
ўрганиш. Ўнг ва чап қўллар билан рул чамбарагини кетма-кет ушлаш. Автомобилни ҳар
хил усулда бошқариш. Хизмат тормозидан фойдаланиш, мажбурий кескин тормозлаш ва
иқтисодий тормозлашни ўрганиш, сирпанишсиз тормозлашни ўрганиш. Тўхтаб
туриш
тормозидан фойдаланиш усулларини ўрганиш.
Do'stlaringiz bilan baham: