67
ёрдамида йўл-транспорт ҳодисаларни кўриб чиқиш, йўл белгилари ва чизиқларини
қўллашни шакллантириш, ҳайдовчининг вазифасини аниқлаш.
5-мавзу. Йўл ҳаракатини тартибга солиш
Йўлдаги ҳаракатни тартибга солиш воситалари. Светофор турлари, уларни ёритиш
чироқлари ёрдамида берган ишоралари талаби. Реверсив ҳаракат светофорининг тасвири,
белгиланган йўналишли транспорт воситалари учун светофорнинг ишлаши.
Тартибга
солувчи милиционернинг ҳаракатни тартибга солувчи ишоралари. Ҳайдовчининг
светофор ва тартибга солувчи милиционер ишораларига амал қилиши.
6-мавзу. Чорраҳалардан ўтиш
Чорраҳаларда ҳаракатланишнинг умумий қоидалари. Трамвай ҳайдовчиларининг
имтиёзга эга бўлган ҳолатлар. Тартибга солинадиган чорраҳаларда
светофор ишоралари
ва йўл белгилари-нинг биргаликда ишлаши. Тартибга солинмайдиган чорраҳалар. Тенг
ҳуқуқли бўлмаган чорраҳаларда ҳаракатланиш тартиби.
Асосий йўл йўналишини ўзгартирган чорраҳадан ўтиш қоидалари, тенг ҳуқуқли
чорраҳалардан ўтишда ҳайдовчининг ўнг қўл қоидасига амал қилиши.
7-мавзу.
Пиёдалар
ўтиш
жойлари.
Белгиланган
йўналишдаги
транспорт
воситаларининг бекатларидан ва темир йўл кесишмаларидан ўтиш
Пиёдалар ўтиш ва белгиланган йўналишдаги транспорт воситаларининг бекатлари.
Ҳайдовчининг тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойларидан, белгиланган йўналишли
транспорт воситалари тўхташ жойларидан ёки "Болалар" белгиси бўлган
транспорт
воситасига яқинлашиб ўтиш вақтидаги ҳатти-ҳаракати. Темир йўл кесишмаси турлари ва
транспорт воситаларининг ҳаракат тартиби. Темир йўл кесишмалари олдида тўхташ.
Темир йўл кесишмасида мажбурий тўхтаган ҳайдовчининг
вазифаси, темир йўл
кесишмасидаги тақиқлашлар, темир йўл кесишмаларидан ўтиш учун темир йўл
дистанцияси бошлиғидан рухсат олиш ҳоллари.
Пиёдалар ўтиш жойлари, умумфойдаланиш транспорт воситалари тўхташ жойлари
ва темир йўл кесишмаларидан ўтиш қоидаларини бузишнинг ҳавфли оқибатлари.
Do'stlaringiz bilan baham: