21-мавзу. Автомобилни тежамли бошқариш
Ёқилғи сарфини двигателнинг ўт олдиришга тайёрлаш ва уни қиздиришгa
боғлиқлиги. Двигателнинг оптимал иссиқлик режими. Ўрнидан қўзғалиш, текис тезланиш
узатмаларни кетма-кет уланишининг, ёқилғи сарфига таъсири. Оралиқ узатмаларда
тезланишда двигател тирсакли валининг максимал айланиш частотаси. Енгил ва юк
автомобиллари тезланишларининг оптимал кўрсаткичлари. Ёқилғи сарфининг узатма ва
ҳаракат тезлигига боғлиқлиги. Пастки узатмаларда ҳаракатланишда ёқилғи сарфининг
кўпайиши. Автомобилни ҳар хил режимларда ҳаракатланишида карбюратор дроссель
дроссель қопқоғи юритмасини бошқариш бўйича тавсифлар. "Ғилдираш" ҳаракатидан
фойдаланиш. Двигател билан тормозлаш. Автомобил ҳаракат режимларининг атмосфера
ифлосланишига таъсири. Автомобил ҳаракатида ёқилғи сарфини назорат этиш жиҳозлари:
эконометрлар, тахографлар, мажбурий салт ишлаш экономайзери ва поғонали ҳаво
чиқариш тизими мавжуд бўлган автомобилни бошқариш хусусиятлари. Автомобилни
қияликлар, баландликлар ва пастликлар, йўлларнинг қийин ўтишли жойларидан ўтиш
вақтида, дарё, сой, чуқурликлар, қирда, сирпанчиқ ва қорли йўлларда тежамли бошқариш
усуллари.
Амалий машғулот
Тежамли бошқариш усулларини ўрганиш: ўрнидан текис қўзғалиш, узатма ва
ҳаракат тезлигини танлаш ва дроссель қопқоғи юритмаси, педални бошқариш, "ғилдираш"
билан ҳаракатланиш, двигатель билан тормозлаш.
22-мавзу. Йўл–транспорт ҳодисаси
Йўл-транспорт
ҳодисаси
ҳақида
тушунча.
Йўл-транспорт
ҳодисалари
классификацияси. Йўл-транспорт ҳодисаси статистикаси. Йўл транспорт ҳодисаларини
мавсумга, ҳафта кунларига, кунсоатларига, йўл тоифаларига, транспорт воситалари
турларига ва бошқа омилларга бўлиш. Йўл транспорт ҳодисаларини шаҳарларда, шаҳар
ташқарисидаги йўлларда, қишлоқ жойларидаги хусусияти. Йўл ҳаракати хавфсизлигини
Давлат ва жамият томонидан назорат қилиниши. Ҳодисанинг асосий сабаблари.
Ҳодисанинг экспертизаси ҳақида тушунча.
Do'stlaringiz bilan baham: |