Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб
Download 1.8 Mb. Pdf ko'rish
|
3610604-НУД
- Bu sahifa navigatsiya:
- Амалий машғулот
Амалий машғулот
Транспорт оқимида вужудга келадаган йўл-транспорт ҳодисаларини ўрганиб чиқиш. Олдиндаги транспорт воситаси ва ён томондаги транспорт воситаси билан оралиқ масофани тўғри аниқлашни ўрганиш. Ҳаракатсиз тўсиқни, қарама—қарши ҳаракатни ва қувиб ўтишнинг тўғри усулларини ўрганиш. 19-мавзу. Автомобилни куннинг қоронғи вақтида ва етарлича кўринмайдиган шароитларда бошқариш Шаҳар ва шаҳардан ташқари йўлларда қоронғи вақтда ва кўриниш етарлича бўлмаган шароитларда автомобил ҳаракатини бошқариш. Қоронғи вақтда, ёмғирда, туманда, тўхтаганда ва мажбурий тўхтаганда сигнал ва ёритиш жиҳозларидан фойдаланиш. Рўпарадан келаётган транспорт воситасининг кўзни олишини олдини олиш чоралари. 20-мавзу. Автомобилни мураккаб ва алоҳида йўл шароитларида бошқариш Дала, ўрмон, изли, тахта қоплама, муздан ўтиш йўлларида автомобилни бошқариш, йўлсиз жойларда ҳаракатланиш қоидалари ва усуллари. Чуқурликлар, баландликлар, қум барханлари ва сув тўсиқларидан ўтиш қоидалари ва усуллари. Сирпанчиқ, йўлда, бурилишда жойдан силжишда ҳаракатланиш хусусиятлари. Автомобилни сирпаниш вақтида бошқариш усули. Хўл ёки қорли йўл чеккасига чиқиш хавфи. Автомобилни темир йўл кесишмасида бошқариш. Қўриқланадиган ва қўриқланмайдиган кесишмаларнинг хусусиятлари. Кўприклар, эстакадалар, путепроводлар, транспорт развилкалари, тунеллардан ўтиш хусусиятлари. Носоз автомобилни шатакка олганда бошқариш. Хавфсизлик талабларига амал қилган ҳолда автомобилни бириктириш. Куннинг ёруғ ва қоронғи вақтда шатакка олганда сигнализациялардан фойдаланиш. Автомобил ҳаракатини колонналарда бошқариш. Аҳоли яшайдиган жой, баландликка чиқиш ва пастликлардан ўтиш. Opқa йўналишга ҳаракатланиш учун колоннанинг бурилиб олиши ва тўхташи. Амалий машғулот Ҳўл йўлда маневр қилиш ва тормозлаш усулларини ўрганиш. Сирпанчиқ йўлда ҳаракатланишда, тўсиқлардан ўтишда кўп учрайдиган хавфли йўл-транспорт ҳодисаларини ўрганиб чиқиш. Ҳайдовчининг йўл қўядиган хатолари ва уларни олдини олиш. Автомобилни темир йўл кесишмаларида хавфсиз бошқариш 71 усулларини ўрганишда учрайдиган хатолар. Носоз автомобилни шатакка олганда хавфсиз бошқариш усулларини ўрганиш. Колоннада ҳаракатланишда кўп учрайдиган ҳавфли йўл-транспорт ҳодисаларини ўрганиб чиқиш. Download 1.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling