Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази
Download 0.53 Mb.
|
ҚТ мажмуа пед.мах
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дастурининг мақсади
- Дастурнинг вазифалари
I. Тушунтириш хати
Мазкур ишчи ўқув дастури Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги қонунлари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тўғрисида низом, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат таълим стандартлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 28 майдаги “Малакали педагог кадрлар тайёрлаш ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини шундай кадрлар билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштиршга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ- 1761-сонли қарори ва шу қарор асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2012 йил 10 августдаги “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги 242-сонли қарори, ЎМКҲТМ 2015 йил 4 декабрьдаги “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқувчиларни дарс машғулотларига иштирок этишлари устидан назоратни кучайтириш тўғрисида” ги 371-сонли ҳамда 2015 йил 4 декабрдаги “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари гуруҳ раҳбарлари ва ота-оналар кенгаш фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 370-сонли ва 2015 йил 6 майдаги “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг методик хизмати тўғрисида намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида” ги 134-сонли буйруқлари талабларидан келиб чиққан ҳолда педагогик маълумоти бўлмаган таълим тизимида фаолият олиб бораётган мутахассисларнинг педагогик қайта тайёрлаш курси намунавий ўқув дастурига биноан ишлаб чиқилган. Дастурининг мақсади – ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими педагог кадрларининг педагогик маҳорати ва нутқ маданияти моҳияти, мазмуни, таркибий қисмлари, нутқ техникаси, педагогик таъсири каби малака ва кўникмаларини ривожлантиришдан иборат. Дастурнинг вазифалари: Таълим-тарбия жараёнида педагогик маҳорат талаблари асосида фаолият юритиш зарурлиги билан таништириш. Педагогик маҳорат элементлари билан таништириш ҳамда педагогик фаолиятда уларни қўллай билишга ўргатиш. Педагогик техника элементлари билан таништириш, уни эгаллаш йўлларини амалда кўрсатиш. Нутқ маданияти, кўринишлари, услублари хақида маълумот бериш. Нутқ техникаси бўйича маълумотлар бериш ва уни такомиллаштиршга оид машқларни бажартириш. Нотиқлик санъати, ундан фойдаланиш, йўл қўйиладиган баъзи камчиликлар устида ишлаш. “Педагогик маҳорат” ўқув модулини ўзлаштирган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими педагог кадрлари, кейинчалик махсус тайёргарлик модулларини ўрганишларига замин яратган бўлади. Ушбу модулли ўқув дастури ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида фаолият олиб бораётган педагогик маълумоти бўлмаган мутахассис кадрларни педагогик қайта тайёрлаш жараёнида қўлланилади. Ушбу ўқув модулида тингловчининг ўқув юкламаси 16 соат бўлиб, шундан: Жами аудитория ўқув юкламаси -12 соат; Жумладан: Назарий машғулотлар -6 соат; Амалий машғулотлар -6 соат; Мустақил тайёргарлик -4 соат Download 0.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling