Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази
Нутқ техникаси ва уни такомиллаштирш
Download 0.53 Mb.
|
ҚТ мажмуа пед.мах
5.2.Нутқ техникаси ва уни такомиллаштирш.
Ўқитувчининг такомиллашган нутққа эга бўлиши, ўқув материалини таҳсил олувчилар томонидан пухта ўзлаштирилишини таъминлаш гаровидир. Болалар ўқитувчи нутқига жуда эътибор берадилар. Бирор ҳарф ёки товушни нотўғри айтилиши қўлгига сабаб бўлади. Бир оҳангдаги нутқ-тезда чарчатади. Индивидуал суҳбат пайтидаги баланд овоздан таҳсил олувчи ўзини алданаётгандек ҳис этади. Бу ўқитувчга ишончсизлик билан қараш ҳисларини уйғотадаи. Айрим мутахассислар товуш ва унинг тембри туғма хусусият деб айтишади. Лекин ҳозирги экспериментал физиология товуш сифатини ўзгартириш мумкинлигини тасдиқлайди. Бугунги кунда нутқ техникаси бўйича бир неча машқ комплекслари шилаб чиқилган. Улар асосан театр педагогикаси тажрибасига асосланган бўлиб, сўзлашиш пайтида нафас олиш, товуш ҳосил қилиш ва уни маъниоли ифодалаш малакаларини такомиллаштиради, бу эса ўқитувчига ўз сўзи мазмунини таҳсил олувчиларга янада тўлақонлироқ қилиб етказишга имкон беради. а) Нафас олиш. Нафас олиш организмга ҳаёт бағишловчи физиологик функцияни бажаради. Сҳу билан бирга нутқнинг энергия базаси бўлиб ҳам ҳисобланади. Нутқ сўзлаётганда нафас олиш фонатсион нафас олиш деб аталади (ренго-товуш). Кундалик ҳаётдаги нутқ асосан диалог шаклида бўлади. Шунинг учун ҳам нафас олиш ортиқча қийинчилик туғдирмайди. Дарс давомида ўқитувчи жуда кўп гапиради, янги мавзуни тушунтиради, маърўза ўқийди. Агар ўқитувчи нафас олиш техникасини яхши эгалламаган бўлса, унинг қон томирларини уриши тезлашиб, юзини қизариб кетиши, нафас қисиши содир бўлиши мумкин. Қайси мушакларнинг иштирок этишига қараб нафас олиш 4 турга бўлинади: Юқори нафас олиш-елкаларни кўтарилиб тушиши ва кўкрак қафасининг юқори қисми иштирокида ҳосил қилинади. Бу бўш, юзаки нафас олиш бўлиб, унда фақат ўпканинг юқори қисми иштирок этади; Кўкрак қафасоқовурғалар ўртасидаги мушаклар ёрдамида ҳосил қилинади. Бунда кўпроқ нафаснинг кўндаланг ҳажми ўзгаради. Диафрагма кам ҳаракат қилади. Шунинг учун ҳам нафас чиқариш кучсиз бўлади. Диафрагма иштирокидаги нафас-кўкрак қафаснинг бўйлама ҳажмини ортиши ҳисобига вужудга келади. Бунда диафрагма қисқаради. Диафрагма-қовурғали нафас-диафрагманинг қисқариши, қовурғачалар оралиғидаги нафас мушаклар ҳамда қорин мушаклари иштирокида вужудга келади. б) Товуш-чиқарилган ҳавони ҳиқилдоқдан ўтиш пайтида овоз пардаларнинг тебраниши натижасида вужудга келади. Товуш ўзининг қуйидаги хусусиятлари билан ҳарактерланади: товуш кучи-товуш аппарати органларининг фаол ишлашига боғлиқ. Чиқарилаётган ҳаво оқимининг товуш тирқишига бўлган босими қанча катта бўлса, товуш ҳам шунча кучли бўлади; товуш пардози-товушни ўзоқ масофага узатилиши ва қаттиқлигини созлай олишини билдиради; товушнинг ихчамлиги ва ҳаракатчанлиги-унинг мазмунига, тингловчиларга мослаб ўзгартира олиш қобилиятини билдиради; диапазон-товуш ҳажми бўлиб, унинг чегараси энг юқори ва қуйи оҳанглар билан белгиланади. Диапазоннинг қисқариши нутқни бир оҳангли (зеркарли) бўлиб қолишига сабаб бўлади. Бир оҳангда гапириш ахборотни идрок қилишни сусайтиради, уйқуни келтиради. тембр-товуш рангдорлиги, ёрқинлиги ҳамда унинг юмшоқлиги ва алоҳидалигидир. в) диктция-аниқ талаффуз қилиш. Талаффузнинг аниқлиги ўқитувчи учун профессионал зарурат бўлиб, ўқитувчи нутқини таҳсил олувчилар томонидан тўғри тушунилишини таъминлайди. Талаффузнинг аниқлиги айтилаётган сўз, бўғин ва товушларнинг қатъий аниқлигидир. У нутқ аппарати барча аъзоларини (лаблар, жағ, тишлар, юмшоқ ва қаттиқ танглай, кичик тил, кёкирдак, томоқ орқа девори, товуш найчалари) биргаликда ишлашига боғлиқдир. Тил, лаблар, юмшоқ танглай, кичик тил, ва пастки жағ нутқда фаол иштирок этади. Шунинг учун ҳам уларни машқ қилдириш муҳим аҳамиятга эгадир. Аниқ талаффуз қилишни такомиллаштириш-артикулястия-нутқ органларини ҳаракатлантириш орқали вужудга келтирилади. Артикулястия гимнастикаси икки турга бўлинади. Биринчиси нутқ аппаратини дастлабки машқлари ва иккинчиси ҳар бир унли ва ундош товушларни тўғри айтишга ўргатувчи машқлар (ифодали ўқиш, тез айтишлар). г) Ритмика-бу айрим сўз ва бўғинларнинг айтилиш муддати ва тўхталиши, нутқ ва ифодаларнинг навбат билан ўз ўрнида ишлатилишини билдиради. Ритм нутқнинг энг асосий қисмидир, чунки «Нутқ оҳанги» ва тўхтамлар ҳам тингловчиларга беихтиёр ўзгача ҳиссий тасир кўрсатади. К.С.Станиславский «Қуруқ сўз» новдан тушаётган нўхатдек ёпирилиб чиқади, маъноли сўз эса худди симоб тўлдирилган шарча каби аста-сёкин шаклланади. Берилаётган билимларнинг қийин қисмини ўқитувчи аста-секин тушунтиради ва сўнгра янада тезроқ гапиришга ўтиши мумкин. Download 0.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling