Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази


Мавзу:Нутқ техникаси ва уни такомиллаштирш бўйича машқлар


Download 0.53 Mb.
bet20/31
Sana31.01.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1145805
TuriДиплом
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   31
Bog'liq
ҚТ мажмуа пед.мах

Мавзу:Нутқ техникаси ва уни такомиллаштирш бўйича машқлар.
Режа:
1.Нутқ техникасининг тузилиши.
2.Нутқ техникаси ва уни такомиллаштирш.


5.1.Нутқ техникасининг тузилиши.
Нутқ одоби инсоннинг умумий ахлоқини белгиловчи асосий мезондир. Ўрта Осиёда ахлоқий тарбия ўз анъаналарига эгадир. Ахлоқ ҳақидаги ибратли фикрлар қадимий туркий ёдномаларида, буюк алломаларимизнинг асарларида ва бошқа ёзма ёдгорликларда бизгача етиб келган.
Аҳлоқ фан сифатида ўрта асрларда юзага келди. Бу фаннинг ўз олимлари пайдо бўлди, назарияси яратилди. Ибн Муснавейх, Форобий, Ибн Сино, Насриддин Тусий, Жалолиддин Давоний, Сабзаворий, /иёсиддин Мансур кабилар аҳлоқ фанининг мавзуи, вазифалари, мақсадини назарий ва амалий асослаб бердилар. Афсуски, кўп йиллар давомида бе меросни ўрганиш, оммалаштиришга имкон бўлмади. Жуда кўп йирик олимларимиз ҳамон халқ учун номаълум бўлиб келмоқда. Аслида эса деярли ҳамма даврларда бу фан тарққий этиб борди, янги-янги асарлар пайдо бўлди; аҳлоқ ва таълим-тарбия соҳасида илмий тадқиқот олиб борган жуда кўп олимлар етишиб чиқди. Қатор мутахассисларнинг асарлари асоссиз равишда ўрганилмай келинди.
Кишининг одоби энг аввало, унинг нутқида кўринади. Нутқ одоби нима? Нутқ одоби деганда айтилиши зарур бўлган хабарларни, тингловчини хурмат қилган ҳолда, унинг кўнглига мос, адабий нормадаги ифодалар билан етказиш тушунилади. Ҳар қандай хунук хабарни ҳам тингловчига беозор етказиш мумкин. Бунинг учун сўзловчи тилни, адабий тил нормаларини мукаммал билиши лозим. Мулойим, ёқимли, ободли сўзлаш ҳам ўз-ўзидан пайдо бўлмайди. Унга ёшликдан онгли машқлар қилиш, тилнинг луғат бойлигини эгаллаш, бу борада нутқи ибратли кишиларга тақлид қилиш, улардан ўрганиш орқали эришилади. Таҳсил олувчи учун энг яхши намуна бу ўқитувчи нутқидир. Буни ўқитувчи ҳар доим ўзида ҳис этиб туриши, ўз нутқида ҳеч вақт одоб-аҳлоқ, нутқ маданияти нормаларидан чиқмаслиги лозим.
Нутқий муомала саломлашишдан бошланади. Саломлашишдаги хушмуомалалик ундан кейинги яхши суҳбатга дебоча бўлади. Тингловчида яхши кайфият пайдо қилади. Агар саломлашиш қуруқ, илтифотсиз бўлса, кейинги суҳбатга салбий таъсир этиши мумкин. Кўп асрлик одатий анъаналаримизга кўра, «Ассалому алайкум» нинг жавоби «Ваалайкум ассалом» дан иборат. Кейинги даврларда ёшлар орасида салом ҳам, алик ҳам тўмтоқлашиб кетди, яъни салом бериш учун ҳам, алик олиш учун ҳам «салом» сўзи ишлатиладиган бўлди. Бу тарихий анъаналаримиздан четлашишдир.
Маданиятли киши ўз айбини бўйнига ола билиши, айби учун кечирим сўрашни ҳам билиши зарур. Ўз айби учун кечирим сўраш, ўз ғурурини ерга уриш эмас, балки одоблилик, хушмуомалалик аломатидир. «Кечирасиз, мендан ўтибди» ёки «Авф этинг, бундан сўнг такрорланмайди» дейиш билан киши ўзининг одоблилигини намойиш этади, холос.
Етук кишига хос фазилатлардан яна бири хайрлашув одобидир. Тилимизда хайрлашишда ишлатиладиган «Хайр, соғ бўлинг», «Хайр, кўришгунча», «Хайр, омонликда кўришайлик» каби таъсирчан иборалар мавжуд. Ўқитувчи синфдан чиқаётганда «Хайр, соғ бўлинглар», «Хайр, яхши қолинглар» иборасини ишлатса, ўринли бўлади.
Болага яхшилик қилган, айтилган юмушни, илтимосни бажарган кишиларга миннатдорчилик билидириш одобини ҳам ўргатиб бориш лозим. Тилимизда рағбатлантиришни, миннатдорчиликни ифодалайдиган чиройли ифодалар бор. Уларни кундалик муомалага киритиш, ўз ўрнида ишлатиш киши хулқини нақадар безайди. Ўқитувчи топшириқни яхши ўтгана таҳсил олувчиларни «»офарин», «баракалла», «раҳмат», «отангизга раҳмат», «миннатдорман» каби сўзлар билан рағбатлантириш мумкин.

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling