Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази
Нотиқ йўл қўядиган баъзи камчиликлар
Download 0.53 Mb.
|
ҚТ мажмуа пед.мах
6.2.Нотиқ йўл қўядиган баъзи камчиликлар.
Ўқитувчи нутқининг бойлиги (ранг-баранглиги) дейилганда, унда ишлатилган тил воситаларининг кўплиги, кам такрорланганлиги, тингловчига кўрсатган таъсири тушунилади. Нутқнинг бойлигини аниқлаш анча мушкул бўлиб, икки нутқни бир-бири билан солиштирганда, қиёслаганда улардаги тил воситаларининг сўзловчи тутган ахборотларни юзага чиқаришда бажарган вазифаси устида мулоҳаза қилганда намоён бўлади. Олайлик, ўрта маълумотли бригадирнинг нутқидан, олий маълумотли ўқитувчининг нутқи албатта бойдир. Бунга биз ўз таассуротларимиз асосида ишонч ҳосил қиламиз. Тил қурилиш хусусиятлари билан бизда таассурот уйғотган нутқ бой, шундай таассурот кам бўлган нутқ қашшоқдир. Кўпгина кишиларнинг оғзаки нутқида (баъзан ёзма нутқида ҳам) сўзлар кўп марталаб такрорланади. Нутқда фикрни ёрқинлаштириш учун зарур бўлган тил воситалари ишлатилмайди. Бундай нутқни эшитиш кишига малол келади. Нутқ сўзловчи ўз олдига қўйган мақсадни тингловчига тўла етказа олмайди. Албатта, бундай нутқ сўзловчининг тилни яхши эгалламанганлигини, ўз нутқи учун қунт билан меҳнат қилмаганлигини кўрсатади. Жаҳон адабиётига катта ҳисса қўшган кўпгина олимларнинг сўз бойлиги услубий жиҳатдан ўрганилиб чииқлган. Масалан, рус шоири А.Пушкин ўз асарларида 21197 сўздан, Шекспир 20000 сўздан, Сервантес 18000 сўздан, Абдулла Тўқай 14000 сўздан, Абай эса 6000 сўздан фойдаланган. Навоийшунос ёш олим Бафоевнинг маълумотига кўра, улуғ бобомиз Алишер Навоий сўз ишлатиш борасида ҳам тенги йўқ шахс бўлган. Унинг асарларида тахминан 1376667 сўз ишлатилган. Бу тадқиқотчининг хабар беришича, биргина «/аройибус-Сиғар» нинг ўзида 7669, «Фарҳод ва Сҳирин» да 5431сўз турли маъноларда қўлланилгандир. Ўзбек адабиётининг йирик намояндаси Ойбекнинг сўз хазинаси 25000 бирликдан иборат бўлган. А.Қаҳҳор 22000 сўздан фойдаланган. Афсуски, ўзбек адибларининг муаллифлик луғатлари бўлмаганлигидан, кўпгина йирик шоир ва носирларимизнинг сўз бойликлари тўғрисида маълумот бериш имкониятига эга эмасмиз. Умуман олганда, ҳозирги замоннинг олий маълумотли етук кишиси ўз нутқий фаолиятида 10, 12000 тил бирлигидан фойдаланиши мумкин. Нутқнинг бойлигини белгилашда, фразеологик бирикмаларнинг алоҳида ўрни бор. Ўзбек тилшунослигида бу борада ҳам айтарли кўп иш қилинмаган. Биз профессор И.Қўчқортоевнинг А.Қаҳҳор фразеологизмларига бағишланган асарларинигина биламиз, холос. Ўзбек тили ибораларга энг бой тиллардан биридир. Уларнинг бир қисми олимларимиз томонидан тўпланган. Ўқитувчи нутқининг ўринлилиги. Ўринлилик нутқнинг фазилатлари ичида энг муҳимларидан биридир. Чунки нутқнинг бошқа фазилатлари парча учун, нутқ сўзланиб турган шароит учун ўринли бўлсагина, ўзини кўрсата олади. Акс ҳолда, тўғрилик ҳам, ифодалилик ҳам англашилмайди. Ўринлилик нутқнинг маълум бир воқеа-ҳодисага, алоқанинг мақсади ва шароитига мослаб тузилишидир. Ўринли нутқ берилаётган маълумотга, тингловчиларнинг нутқ сўзланилаётган пайтдаги руҳий ҳолатига мос бўлади. Масалан, никоҳ тўйи кечасида айтилган нутқ билан иш юзасидан ўтказилган мажлисда сўзланган нутқ ўз сўз таркиби, қурилиши, услуби, оҳанги билан бир-биридан кескин ажралиб туради. Ўринлиликка эришишнинг асосида тилнинг сўз бойлигини эгаллаш, ҳар бир сўзнинг маъно қирраларини чуқур англаш ётади. Сўзловчи айрим сўз, сўз бирикмалари ёки ибораларининг лексик маъноларини яхши англамасдан нуққа киритганда, мазкур тил воситалари муаллиф кўзлаган маънони англатмаганлиги учун мақсад тўлиқ юзага чиқмайди, мантиқсизлик пайдо бўлади: «Ўзбек адабий тили ўз ичига адабий тилдан ташқари, бир қанча шувалар ва диалектларни ҳам олади» (Н.Ахмедов). Бунда муаллиф «ўзбек адабий тили» ва «адабий тил» бирикмалардан бирини ўринсиз ишлатган, улар англатган маънога эга бермаган. Матнда «Ўзбек адабий тили» ифодасига юкланган вазифа унинг маъно режасида йўқ. У матнда «Ўзбек тили», «Ўзбек миллий тили» ифодалари ўрнида ишлатилган. Ўринсизлик юз берган. Келар мангу нозланиб гўзал, Бор дунёни эритиб баҳор… Эримайди негадир баъзи, Қабоқларда музлаб қолган қор. (Баҳодир Исломов). Баҳор келиб-кетиб туради. Аммо, мангуликка келмайди. Хатто, умр баҳори ҳам! Муаллиф мисраларда бўғинларни тенглаштириш-оҳангни таъминлаш мақсадида «мангу» эпитетини киритишга мажбур бўлган. Сҳеър лаби учган пиёладек қолган. Демак, «мангу» сўзи парча учун ўринсиз. Мулоқот пайтида суҳбатдошларнинг шахсий руҳий ҳолатлари муҳим аҳамият касб этади. Чунки, сўзловчининг нутқи унинг нутқ сўзланиб турган пайтдаги руҳий ҳолатига кўра турлича лексик таркибда ва оҳангда бўлиши мумкин. Бундай нутқ тингловчига ҳам турлича таъсир кўрсатади. Энг ўринсиз нутқ-қўпол нутқдир. Қўпол нутқ тингловчи кайфиятини вайрон қилади ва руҳига салбий таъсир кўрсатади. Ўқитувчининг таҳсил олувчи билан қўпол муомаласи ўқув материалининг ёмон ўзлатиришига сабаб бўлишидан ташқари, таҳсил олувчиларни ўзиданбездиради ҳм. Қўпол сўзли ўқитувчини таҳсил олувчилар юракдан севмайдилар, ўзларига яқин билмайдилар. Таҳсил олувчилар севмайдиган устознинг ишдаги ютуғи қандай бўлиши ҳаммага маълум. Шунинг учун биз нутқимиз тингловчига қандай таъсир этиши ҳақида, қўполлиги билан жароҳатламаяптими, қобилиятини ерга урмаяптими,- деб ўйлашимиз зарур. Нутқнинг ўринлилиги ижтимоий жиҳатдан жуда муҳим. Чунки, у бизнинг нутқий хулқимизни бошқаради. Нотиқ ўз олдига қўйиладиган қуйидаги асосий ҳолатларга алоҳида эътибор берганлар: Ўзи тўхталмоқчи бўлган мавзуни (масалани) чуқур ўрганиш, ўзлаштириб олиш, ундаги масалаларга ўз муносабатини аниқ белгилаб олиш; Ўз дунёқарашига эга бўлиш, сўз билан иш бирлиги, назария билан тажрибанинг диалектик бирлигига эришиш, фикрларни илмий асослаш; Мавзуга масъулият билан ёндашиш, уни омма олдида тўлиқ очиб боришга ёритишга диққат қилиш; Маърузалар, оммавий чиқишлар пайтида тингловчилар билан яқин алоқа, мулоқотни таминлаш. Тингловчиларнинг кайфиятини ҳис қилиб туриш, бу орқали эса уларнинг лектор фикрларини фақат тушуниб олишларинигина таъминламасдан, бу фикрларга ишонтира олиш; Ҳар бир нутққа жиддий тайёргарлик кўриш, жумладан маърузани нимадан бошлашдан тортиб, нима билан тугатишгача жиддий ўйлаб олиш, масалаларни ўртага ташлаш, кетма-кетлигини яхши белгилаб олиш, уларнинг ўзаро боғланишини таъминлаш, маълум режалар ёки режа-конспектлар тузиб олиш, ўзи учун алоҳида ва кенг тўхталиши зарур бўлган ўринларни белгилаб олиш ва бошқалар. Тилни яхши билиш, ўринли ва тўғри фойдаланиш малакасига эга бўлиш – нутқ маданиятини эгаллашдир. Мавзуни чуқур билиш, масалаларни тўғри англаш, уларга муносабат, тушунарлилик, таъсирчанликни, аниқлик ва мантиқлиликни таъминлаш, тингловчилар диққатини тортиш, фикрларни қандай баён қилиш кабиларнинг ҳаммаси тил орқали, унинг бевосита иштирокида амалга оширилади. Нутқ маданияти эса олам-олам мазмунни гўзал ифодалаб беришга асосланади. Ҳар қандай нотиқ нутқнинг маданиятли бўлишини таъминлашга ҳаракат қилар экан. Аввало, ўз она тилининг бебаҳо неъматларидан фойдалана олиши, сўз қадрига ета билиши лозим. Бундан ташқари, нутқнинг гўзал, латофатли маънодор ва олижаноб бўлиши учун кишининг ўзи ҳам табиатан самимий мусаффо бўлиши керак. Чунки ҳамма вақт ҳам чиройли сўзларни қаторлаштириб танлаш, баландпарвоз жумладар тузиш билан маданий нутққа эришиб бўлмайди. Кайковуснинг шундай фикри бор: «Ҳамма қобилиятлардан энг яхшиси нутқ қобилиятидир. Нутқни жуда яхши ва санъаткорона ўрганиб ол, доимо гапга чечан бўлишига ҳаракат қил. Нутқи ширин кишининг меҳрибон кишилари ҳам кўп бўлади». Кўринади-ки, сўзловчи тил воситаларидан ўринли фойдаланган ҳолда тингловчи онгига, сезгисига ва кайфиятига таъсир қила оладиган, уни ишонтира оладиган, кўтарилаётган масалаларни тўғри, аниқ ва осон англаб олишини таъминлайдиган бўлиши керак. Баъзи шахсларда учрайдиган нотиқлик санъати оғзаки нутқ соҳасида шахсий қобилият ва фаолият туфайли эришилувчи алоҳида санъатдир. Нотиқликда қобилият ва маҳоратни меҳнат билан қўшилиб келганини кўриш мумкин, ҳар бир халқнинг ўтмиш маданий ҳаётида у халқдан етишиб чиққан ва чин маънода нотиқ деган мўътабар номга сазовар бўлган шахсларнинг унчалик эмаслиги ҳам аслида ана шундай омил туфайлидир. Ҳар бир соҳанинг ўз атамалари тизимида битта атама фақат битта маънони ифодалайди. Атамаларни қўллашда ҳар қандай мураккаб фикрни ихчам ва осон, лўнда ва аниқ, шунингдек тушунарли ифодалаш шу йўл билан фикр алмашувини осонлаштириш мақсад қилиб қўйилади. Атамачилик тил лексикасини таркибий қисми ҳисоблангани учун кишилар ўртасидаги алоқани таъминлашда катта роль ўйнайди. Айниқса, атамаларга хос бўлган маъно жиҳатидан аниқлик, тушунчанинг моҳиятини ёки энг асосий белгисини аниқ ифодалаб бериш, улардаги тузилиш жиҳатидан ихчамлик, қисқалик ишлатишга қулайлик кабилар тушунчани тушунарли аниқ ва манзара қисқа бўлишини таъминлайди. Download 0.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling