Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази


Download 0.53 Mb.
bet30/31
Sana31.01.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1145805
TuriДиплом
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31
Bog'liq
ҚТ мажмуа пед.мах

Илғор педагогик тажриба деганда, биз ўқитувчининг ўз педагогик вазифасига ижодий ёндошишини, таҳсил олувчиларнинг таълим-тарбиясига янги, самарали йўл ва воситаларни қидириб топишини тушунамиз.
Таҳсил олувчилар билан Ўтказиладиган сухбатларни юқори савияда ташкил қилишда, педагог қуйидаги маданият қирраларига эга бўлиши керак.
Рухият маданияти – таҳсил олувчиларнинг маънавий эхтиёжларига тўғри таъсир кўрсатиш.
Махорат маданияти – хар бир тадбирни зўр қувонч ва қалбдан ташкил қилиш.
Сиёсий маданият – давр талабига мос иқтисодий, ижтимоий билимга эга бЎлиш.
Маънавий маданият – таҳсил олувчиларнинг ижодий, маънавий, бадиий фаолиятини ташкил қилишдир.
Тарбиячи ўқувчиларга тўрт хил шаклда ёндашар эканлар. Булар қуйидагилар:
1. Буйруқ охангидаги ёндошиш: Бу камдан-кам, фавқулотта холатларда ишлатиладиган усулдир. Аммо, шундай Ўқувчилар борки, баъзан бу усулни тартибсиз, Ўта нотинч Ўқувчиларга нисбатан хам қЎлласа бЎлади.
2. Илтимос охангидаги ёндашиш: Ўқувчиларга бундай мурожаат қилиш педагогнинг асосий усули хисобланади. Бу ерда: «Ширин гап билан илон инидан чиқар, ёмон гап билан одам иймондан чиқар» деган нақл асосида қабилида иш тутиш маъқулдир.
3. Таклиф тарзидаги мурожаатлар: Педагог буйруқ, илтимос тарзида бермоқчи бЎлган фикрларини, таклиф тарзида хам бериши Ўқувчиларга ишонч билдираётганлигини билдиради.
4. Нейтрал (бефарқ) тарзидаги мурожаат: Ўқитувчилар камдан-кам холлардагина Ўқувчидан (жамоадан) хафа бЎлганлигини, норози эканлигини кЎрсатмоқчи бЎлганда, нейтрал тарзда иш тутиш ижобий таъсир этиши мумкин. Иложи борича бу усулдан камроқ фойдаланган маъқул.
Фаолият - атрофдаги оламга нисбатан инсоннинг ўзига хос актив муносабати шакли. Одамни мақсадга мувофиқ ва қайта ўзгартириш фаолиятнинг мазмунини ташкил қилади. Ҳар қандай фаолият мақсад, усул, натижа ва жараёндан иборат. Ҳар қандай фаолият сингари ўқитувчилик фаолияти ҳам мақсад, усул, восита, объект ва субъект мажмуасидир.
Қобилият шахснинг муаййан фаолият юзасидан лаёқати ва унинг ишини муваффақиятли бажаришдаги субъектив шарт-шароитни ифодаловчи индивидуал психик хусусиятларидир.

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling