Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази фуқаролик жамиятининг


II. БЎЛИМ 5-мавзу: Мустақиллик ва демократик жамият қуришннг ўзбек модели


Download 262.51 Kb.
bet6/11
Sana20.06.2023
Hajmi262.51 Kb.
#1634334
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
fuqarolik jamiyati dastur

II. БЎЛИМ
5-мавзу: Мустақиллик ва демократик жамият қуришннг ўзбек модели
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси мустақиллик ва демократик жамият қуришнинг ҳуқуқий асоси. Фуқаролик жамиятининг демократик жамият сифатида намоён бўлиши. Фуқаролик жамиятининг ҳуқуқий асосларида ўзбек моделининг ифодаси. Демократик жамият қуришни амалга ошириш босқичлари. Қонун устуворлиги тамойилининг фуқаролик жамияти ҳаётида акс этиши. Фуқаролик жамиятини шакллантиришда давлат бош ислоҳотчи тамойилининг қонунчиликда намоён бўлиши. Кучли ижтимоий сиёсат – Ўзбекистон Республикаси умумдавлат сиёсатининг бош йўналиши. Ислоҳотларни босқичма-босқич амалга оширилишининг ҳуқуқий асосларини фуқаролик жамиятини шакллантириш билан боғлиқлиги. Фуқаролик жамиятида иқтисодиётнинг сиёсатдан устунлиги тамойилининг ифодаси.
6-мавзу: Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясининг мазмун-моҳияти
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви демократлаштирилишининг фуқаролик жамиятини ривожлантиришда тутган ўрни. Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этилишининг фуқаролик жамиятида ижтимоий адолатни устуворлигини таъминлашга қаратилган қонунчиликни такомиллаштирилиши. Фуқаролик жамиятида шахслар учун қулай имконият ва шарт-шароитлар яратилишида ахборот соҳасини ислоҳ этилиши, ахборот ва сўз эркинлигини амалда таъминланиши. Ўзбекистонда сайлов ҳуқуқи эркинлигини таъминлаш ва сайлов қонунчилигини ривожлантирилиши фуқаролик жамиятини шакллантирувчи асосий мезон сифатида. Фуқаролик жамиятининг иқтисодий асосларини шакллантиришда демократик бозор ислоҳотларини ва иқтисодиётни либераллаштиришнинг тутган ўрни. Концепция асосида фуқаролик жамиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга қаратилган қонунларнинг қабул қилиниши.
7-мавзу:Шахс, давлат ва жамият манфаатларининг ўзаро уйғунлиги
Шахс, давлат ва жамият тушунчаларининг моҳияти. Давлат ва фуқаролик жамияти. Жамият сиёсий тизимида давлатнинг ўрни. Давлат билан шахснинг бир-бири билан муайян ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга эканлиги. Шахс, давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабатлари. Фуқаролик жамиятини шахс, давлат ва жамият манфаатлари асосида шаклланиши. Ўзбекистон Республикасининг “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да шахс, давлат ва жамиятнинг ҳуқуқий талқини. Миллий модел: шахс, давлат ва жамият, узлуксиз таълим, фан, ишлаб чиқаришнинг узвий бирлиги ва ҳамкорлиги, ўзаро алоқаси. Шахс, давлат ва жамият манфаатларини фуқаролик жамиятининг ҳуқуқий асосларида ифодаланиши.

Download 262.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling