Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази фуқаролик жамиятининг


ЎҚУВ ДАСТУРИНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ


Download 262.51 Kb.
bet3/11
Sana20.06.2023
Hajmi262.51 Kb.
#1634334
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
fuqarolik jamiyati dastur

2. ЎҚУВ ДАСТУРИНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ
Ўқув курсининг мақсади– ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси ўқувчиларининг фуқаролик жамияти ва фуқаро бурчи тўғрисида мустақил фикр ва дунёқарашини ривожлантириш, ўзининг ватан ва оила олдидаги бурч ва масъулиятини англаган ҳолда фуқаролик жамиятини ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшиш кўникмасини шакллантиришга қаратилган.
Ўқув курсининг асосий вазифаси–ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси ўқувчиларига фуқаролик жамиятининг моҳияти ва аҳамиятини ўргатиш, фуқаролик жамиятида шахснинг ижтимоий мақоми, бурчи, масъулияти ва вазифаларини тушунтириш орқали ватанпарварлик ва бурчга садоқат тўғрисидаги билимларини ривожлантиришдан иборат.
3. ЎҚУВЧИЛАРНИНГ БИЛИМИ, КЎНИКМА ВА МАЛАКАСИГА ҚЎЙИЛГАН ТАЛАБЛАР
Фуқаролик жамияти, тузилиши, белгилари, ҳуқуқий асослари, институтлари, фуқаролик жамиятини барпо этишга қаратилган ислоҳотларнинг ҳуқуқий негизлари, фуқаролик жамиятини ривожлантириш борасида қабул қилинган қонунлар ҳақида билимга эга бўлиши;
фуқаролик жамиятини англаш ва унинг аҳамиятини тушуниш, амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда қонун ҳужжатлари моҳиятидан фуқаролик жамиятини барпо этишга оид тушунчаларни ажрата олиш кўникмаларига эга бўлиши;
фуқаролик жамияти тушунчаси ва унинг аҳамияти ҳақида умумий тушунча бера олиш, фуқаролик жамиятига оид ҳуқуқий нормаларни фарқлай олиш, фуқаролик жамиятининг ҳуқуқий асосларини билиш орқали уни ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшишга қаратилган фуқаролик позициясини намоён эта олиш малакасига эга бўлиши лозим.
4. ЎҚУВ КУРСИНИНГ ЎҚУВ РЕЖАДАГИ БОШҚА ФАНЛАР БИЛАН ЎЗАРО БОҒЛИҚЛИГИ, УСЛУБИЙ ЖИҲАТДАН УЗВИЙЛИГИ
ВА КЕТМА-КЕТЛИГИ
Ўқув курси Умумтаълим фанлар блокидагиЎзбекистон Конституцияси, Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар, Ҳуқуқшунослик, Тарих, Маънавият асослари, Оила психологияси, Фалсафий фанлар: Шахс ва жамият фанлари билан узвий боғлиқдир.
Ўзбекистон Конституцияси ва Ҳуқуқшунослик фанлари ўқув курси билан ҳуқуқий жиҳатдан боғлиқлигини билдирса, Тарих, Маънавият асослари, Оила психологияси, Шахс ва жамият фанлари эса ўқув курси билан ижтимоий ва усулубий жиҳатдан узвийлиги ҳамда кетма-кетлигини намоён қилади.
Ушбу фанларда фуқаролик жамиятига оид тушунчалар ўргатилсада, ушбу тушунчалар ўқув курсида такрорланмайди. Назарда тутилган фаннинг ўз предмети доирасида фуқаролик жамияти ҳақида тушунча бериб борилади.



Download 262.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling