11-мавзу: Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигининг ҳуқуқий асослари
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг мазмуни. Давлат органлари фаолиятида ошкоралик тамойилини ифодаланиши. Давлат ҳокимияти органлари фаолияти ҳақида жамоатчиликнинг хабардорлиги. Фуқаролик жамиятида фуқароларнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминланиши. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигини таъминлашга оид қонун ҳужжатлари. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонунининг фуқаролар ва жамоат ташкилотлари фаолиятидаги аҳамияти.
12-мавзу: Ҳуқуқий маданият ва маънавиятнинг уйғунлиги – фуқаролик жамиятининг муҳим шарти
Ҳуқуқий маданият ва ҳуқуқий маънавият тушунчалари. Фуқаролик жамияти тараққиётида ҳуқуқий маданият ва ҳуқуқий маънавиятнинг ўзаро боғлиқлиги. Ўзбекистон Республикасининг “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш миллий дастури”ни амалга оширишда фуқаролик жамияти институтларининг асосий йўналишлари. Миллий дастурда фуқаро, фуқаролик жамияти институтлари ва давлат органларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари. Фуқаролик жамияти институтларининг қонунийликни таъминлашдаги иштироки. Амалдаги қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини тарғиб қилишда фуқаролик жамияти институтларининг вазифалари.
9. ЎҚУВ КУРСИ ЎҚУВ ДАСТУРИ БЎЙИЧА МУСТАҚИЛ ИШЛАРНИНГ МАВЗУЛАРИ РЎЙХАТИ
1-курсда ўқитиладиган мавзулар бўйича
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти асарларида фуқаролик жамиятини барпо этиш масалалари.
2. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида фуқаролик жамиятининг ҳуқуқий асослари.
3. Хусусий мулк ва хусусий тадбиркорлик ривожи йўлидаги барча ғов ва тўсиқларни олиб ташлаш ва бу соҳага тўлиқ эркинлик берилишининг амалий ифодаси.
4. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳуқуқий мақоми.
5. Инсон ҳуқуқларини мустаҳкам таъминланганлиги – фуқаролик жамиятининг тақозоси.
6. Глобаллашувнинг фуқаролик жамияти тараққиётига таъсири.
Do'stlaringiz bilan baham: |