8-мавзу: Қонун устуворлиги – барқарор тараққиёт гарови
Қонун устуворлиги тушунчаси ва белгилари. Конституция – қонун устуворлигининг бош кафолати. Қонуннинг устуворлиги – ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамиятининг устувор йўналишидир. Фуқаролик жамиятида “Адолат – қонун устуворлигида” тамойилининг аҳамияти. Фуқаролик жамиятининг ҳуқуқий асосларида қонун устуворлигини акс этиши. Фуқаролик жамияти институтларини қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган фаолияти. Қонунийликни давлат ва жамият ҳаётида намоён бўлиши.
III. БЎЛИМ
9-мавзу: Фуқаролик жамияти институтлари
Фуқаролик жамияти институтлари тушунчаси. Фуқаролик жамияти институтлари тизими ва турлари. Фуқаролик жамияти институтлари фаолиятининг конституциявий тамойиллари. Сиёсий партиялар, нодавлат-нотижорат ташкилотлар, жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳуқуқий асослари. Фуқаролик жамияти институтларининг ташкилий-ҳуқуқий шакллари. Нодавлат-нотижорат ташкилотлари ва жамоат ташкилотларининг қонунчиликда фуқаролик жамиятининг фаол институти сифатида белгиланиши. Фуқаролик жамиятида оммавий ахборот воситаларининг тутган ўрни, аҳамияти ва ҳуқуқий мақоми. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фуқаролик жамиятини ривожлантирувчи энг муҳим институт. Фуқаролик жамияти институтлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини яратилиши ва такомиллаштирилиши.
10-мавзу: Ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назоратининг ҳуқуқий асослари
Ижтимоий шериклик тушунчаси ва мақсади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида давлат ва жамоат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлиги масалалари. Ўзбекистон Республикасининг “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги қонуни – ижтимоий шерикликнинг ҳуқуқий асоси сифатида. “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги қонунда ижтимоий
шерикликнинг субъектлари, асосий принциплари, соҳалари ва асосий шаклларини белгиланиши. Ижтимоий шерикликнинг ҳуқуқий асослари: Ўзбекистон Республикасининг “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги, “Жамоат фондлари тўғрисида”ги, “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”, “Сиёсий партиялар тўғрисида”, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунлари. Фуқаролик жамиятида ижтимоий шериклик субъектларининг фаолияти ва ҳуқуқий мақоми.
Do'stlaringiz bilan baham: |